Қабрлар икки фитна орасида
Бўлимлар: Турли
Жума маърузаси, Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил 10 ноябр
1995 йил октябр ойининг тунларидан бирида Тошкентдаги Ваққос ота қабристонида 260 қабр номаълум кимсалар томонидан бузиб кетилди.
Ўша атрофда яшайдиган одамлар шу кечаси бир автобус аскарлар қабристондан чиқиб кетаётганини кўришган.
Орадан уч-тўрт кун ўтгач, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида фавқулодда мажлис ўтказилди.
Қуйидаги маъруза ана шу мажлисдан кейинги жумада қилинган бўлиб, унда Исломда қабрларнинг устига тош қўйиш ҳукми баён қилинган ва бу борада чуқур кетадиганларга ҳам, қабр устидаги тошларни бузиб ташлаб, фитна қўзғайдиганларга ҳам батафсил раддия бериб ўтилган.
Podcast: Play in new window | Download