“Ибодатларнинг таъсирини унчалик сезмаяпман”
Бўлимлар: 01. Эътиқод
Cавол: Мен кўп гуноҳлар қилганман, бунинг учун доим Аллоҳга тавба-истиғфор айтаман, намозларни канда қилмай ўқиша ҳаракат қиляпман ва бошқа нафл ибодатларни ҳам қилишга ҳаракат қиляпман. Лекин бу ибодатларнинг таъсирини унчалик сезмаяпман, гуноҳ ишларга осонликча тушиб қоляпман. Ёш бўлганим учунми, ҳаром нарсалардан кўзни тийиш қийин кечмоқда. Шунга нима дейсиз, амалларнинг қалбга ижобий таъсир этмаётганига сабаб ихлосимнинг етишмаслигиданми? Бир гуноҳни қайтармасликка аҳд қиламан, лекин яна қилиб қўявераман. Илтимос маслаҳат беринг. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, барчамизга фойдали илм берсин, вассаламу алайкум…
Содиқ.
Podcast: Play in new window | Download