«Ғамгин бўлманг, албатта Аллоҳ биз билан биргадир!»
Бўлимлар: Гўзал лавҳалар
«Ҳижрати Набавийя» маърузасидан фойдалар
- Аллоҳга тинч йўллар орқали даъват қилувчи зотларнинг сўзлари кучли таъсирга эга бўлишини билган кофирлар доимо ундан қўрқувга тушиб, унга қарши курашиб, турли-туман макр-ҳийлаларни ўйлаб топадилар;
- Ислом даъватчиларига қарши суиқасд уюштириш сиёсатида Қурайш кофирлари билан замонамиз золимларининг фарқи йўқ;
- Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган дўстларини ҳар қандай оғир ҳолатларда ҳам Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини кўрсатиб турадиган Зот;
- Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрашини ваъда бериб, Ягона Ўзига таваккул қилишга буюриши билан бирга барча моддий сабабларни, имконда бўлган эҳтиёт чораларини қўллашга буюрган Зот;
- Мўминлар ҳақ йўлда собитқадам, бир-бирларига вафодор бўладилар, устозлар оғир кунларда ҳам талабаларнинг руҳиятларини кўтариб, Аллоҳнинг ҳамроҳлигини эслатиб, иймонларини кучайтириб турадилар;
Podcast: Play in new window | Download