Мусулмонларнинг руҳиятларини кўтариб туриш суннат
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи ўринларда мусулмонларнинг руҳиятларини кўтариш учун саҳобаи киромларнинг таъсирли шеърларини ўқиб турардилар.
Ҳижратнинг бешинчи йили кофирлар Мадинаи мунавварага бостириб келиши оқибатида Хандақ ғазоти рўй беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга Мадинани кофирлардан ҳимоя қилиш учун айлан-атрофда хандақ – чуқур қазишади.
Хандақ қазиш асносида мусулмонларнинг маънавиятларини кўтарадиган ва ғайратларини кучайтирадиган шеърларни кўпчилик бўлиб, баланд овоз билан такрор-такрор айтиб турар эдилар.
Жумладан қуйидаги шеър:
اللهم لولا أنت ما اهتدينا *** ولا تصدقنا ولا صلينا
فأنزلن سكينة علينا *** وثبت الأقدام إن لاقينا
والمشركون قد بغوا علينا *** وإن أرادوا فتنة أبينا
Маъноси:
» … Эй Аллоҳ Сен Ўзинг бизнинг қалбларимиз ва қадамларимизни мустаҳкам қилгин, мушрикларнинг зўравонликлари қаршисида қўрқоқлардан қилмагин, биз уларнинг фитнасидан бош тортамиз, уларга ўхшаб ёмон йўлга қадам қўймаймиз, Ўзинг бизни асрагин …».
Podcast: Play in new window | Download