Аллоҳ йўлида ҳаёт
“… Дин фақатгина масжидда ёки жойнамоз устида эмас, Дин ҳамма ерда дин, Аллоҳ таоло осмонда ҳам Худо, Ерда ҳам Худо. Ҳамма осмон жисмлари Аллоҳнинг айтганини бажаряпти…”.
“Эй инсонлар, сизлар бу осмондаги улкан сайёралар олдида нима деган одамсизлар?! Олам яралгандан бери сизларга ўхшаганлардан қанчаси келиб кетяпти?! Зўравонлар, манмансираганлар, катталару кичиклар, олимлару омилар… Уларнинг умри бу бир қуёшнинг умри олдида нима деган сўз?!..”
“Бу улкан жисмлар, ҳатто ақл уларнинг катталигини ҳисоб-китоб қилишдан ожиз қоладиган сайёраларнинг барча-барчаси Аллоҳга бўйсунган! Уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг чизиғидан юряпти! Уларнинг яралганига миллион ёки миллиярд йил бўлган-бўлмаганини одамлар аниқ билмайди!…”
“Оддийси мана бу иморат, бу деворлар сиз билан менга ўхшаганлардан нечтасини кўрган! Сиз билан бизга ўхшаганлар нечтаси бу масжидга кириб-чиқиб кетган… Оддий бир дарахт, оддий бир ғишт сиз билан биздан неча баробар ортиқ умр кўради. Биз бир марта шундай келиб, шундай кетамиз, биз бир қушга ўхшаб шохга шундай қўнамиз, шу билан кетамиз. У дарахт турган жойида неча юз йиллар, неча минг йиллар турган бўлса ҳам Худосига мункир бўлмайди, Аллоҳни у масхара қилмайди, Аллоҳнинг йўлидан бўйин товламайди. Лекин бир қушга ўхшаб бир лаҳзага қўниб кетадиган инсон эса шу бир лаҳзалик ҳаётида ҳам Аллоҳни дарғазаб қилиб, Аллоҳга осий бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида лаънати бўлиб кетишлиги бу албатта ачинарли ҳолат…”.
“Билинглар, Ерда ҳам Аллоҳ Худо, Ерда ҳам Аллоҳга сиғинилиш керак, осмондагилар эмас фақатгина, балки сизлар ҳам Аллоҳга сиғиниб ўтишинглар керак, деб Аллоҳ бизга насиҳат қилган ва Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 13 йил Маккада ва яна 10 йил Мадинада мана шу Ақидани одамларга тарғиб этганлар …”.
“Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Расулуллоҳ, бу калима гўдаклик чоғимиздан бошланиб, умримизнинг ҳаммасини ўз ичига қамраб, охирида ўлим дарвозасидан охиратга ўтиб кетгунимизгача ушбу калима билан ўтиб кешимиз керак экан, демак бу калиманинг дарси ҳечам тугамайди…”.
“Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом асҳобларини эрталаб турганда, овқат еганда, юз ювганда, намоз ўқиганда, намоздан фориғ бўлганда, кўчага чиқиб кетаётганда, ишга бораётганда, уйга қайтаётганда, кираётганда, ётганда, уйқудан тураётганда, масжидга бораётганда, доимо Аллоҳга сиғиниб туришликка тарғиб этганлар”.
“Тавҳид, Аллоҳнинг Яккаю Ягона эканлиги, бу олам ҳаммаси Аллоҳнинг ихтиёрида эканлиги инсоннинг бирор лаҳза ҳам фикридан, қалбидан кўтарлимаслиги кераклиги учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ва асҳобларига … барча дуоларни ўргатар эдилар…”.
“Бу дуолар Тавҳид, бу шунчаки бир дуо бўлиб, маъносини билмасдан ўқиб қўйилаверадиган, аҳамият бермасдан айтиладиган нарсалар эмас. Бу дарс, бу таълим, ҳар куни айтиладиган дуо! Демак, Тавҳид, Иймон ҳар куни ўргатиладиган дарс, инсон учун ҳаводан ҳам, сувдан ҳам, нондан ҳам аҳамиятлироқ бўлган зарурат».
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg
Podcast: Play in new window | Download