Қалбдан чиққан дуо ва такбирлар
Аллоҳ таоло сиз билан биздек ожизларни, биздек гуноҳкорларни ҳам дуоларини қабул этсин, устимизда турган баъзи бир ҳолатларни Аллоҳ Ўзи кўтарсин, мусулмонларнинг ишларига Парвардигоро Ўзинг ривож бергин … Динини унитиб қўйган, иймонини сотиб қўйганларга Ўзинг инсоф бергин…
Охиратда Пайғамбаримиз, боболаримиз билан кўришганда юзлари қаро бўладиган эмас, балки юзлари ёруғ бўлиб, манашу Дин йўлида, иймон билан, эътиқод билан борган, иймонли кишилар қаторида бўлишимизни бизга ҳам насиб этгин…
Нафс балосидан, шайтонни қўллигидан, ярамас иймонсиз йўллардан бизнинг халқимизни Парвардигор Ўзинг қутқаргин…
Фарзандларимиз, зурриётларимиз ҳаммалари иймонли, намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган, фақат Аллоҳни деб яшайдиган одамлар бўлишларини Ўзинг насиб этгин …
يَا مُقَلِّبَ القُلُوبِ ثَبِّتْ قُلُوبَنَا عَلَى دِينِكَ.
Қалбларни айлантириб тургувчи Зот (эй Парвардигор)! Бизнинг қалбларимизни Ўзингнинг динингда собит қилгин!
…
Манба: «Эй аҳли Ислом» (1990 йил Рамазон ҳайити хутбасидан лавҳа)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download