Энг гўзал – энг тўғри сўз соҳиби ким?

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

Фуссилат сураси 33-оят тиловати ва тафсири

أعوذ بالله من الشيطان الرجيم. بسم الله الرحمن الرحيم.

{وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ} [فصلت: 33]

Тафсир:

Бу дунёда Аллоҳ таолонинг йўлига чақирадиган, Исломга даъват этадиган, Қуръонга тарғиб этадиган инсонлардан ҳам кўра тўғрироқ сўзлик, чиройлироқ сўз айтадиган, ҳақиқатгўй одам бормикин?! Дунёда энг ҳақгўй одам, энг тўғри сўз одам, ҳамма ерда иншааллоҳ мақбул бўладиган сўзни айтадиган одам бу Аллоҳнинг Йўлига чақирадиган одамлардирлар. Улар Аллоҳ таолонинг йўлига чақириш билан бир қаторда ўзлари Яратган Парвардигорнинг буйруқларини бажарадилар, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, Қуръони карим тиловатини ўзлари қиладилар, ибодат қиладилар ва манашу билан бир қаторда “Мен мусулмонман, мана мен диндорман, мен Ислом йўлидаги одамман” деб, Дини Исломга кирганлари билан фахрланадилар, ифтихор қиладилар, ота-боболари ўткан бу муқаддас йўлларда юриб бораётганларини эслаб улар хурсанд бўладилар. Мана шундай одамларнинг сўзларидан ҳам кўра тўғри сўз борми дунёда?! Энг тўғри сўзни айтадиган, Ҳақ йўлда юрган одамлар манашу иймонлик, эътиқоди бутун одамлар.

(«Эй аҳли Ислом» деб номланган Рамазон ҳайити хутбасидан лавҳа, 1990 йил, Тўхтабой масжиди, Тошкент)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi