Қуръони каримни тиловат қилиш фазилатлари ва одамларнинг бугунги аҳволи
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Қуръон ўқишни ўрганиш ҳар бир мусулмон учун фарз
- Қуръони каримни тиловат қилиш фазилатлари жуда ҳам кўп
- Бу борада одамларнинг бугунги аҳволи ачинарли
Таҳририятдан:
Устозимизнинг ушбу маърузаларида Қуръони каримни ҳар бир мусулмон киши ўзи тиловат қилишни билиши, Қуръони каримнинг панд-насиҳатларига амал қилиши зарурлиги баён қилинган.
Совет ҳукуматининг динга қарши олиб борган қатағон сиёсати туфайли мазлум халқимиз бугунги даврда ачинарли аҳволга тушиб қолдилар.
Аллоҳнинг мадади ва тавфиқи ила Қори аканинг маърузалари кўпчиликни уйғотган, уларнинг қалблари ва амаллари ислоҳ бўлишига сабаб бўлган.
Мавъизанинг якунида Қори аканинг Каҳф сурасининг охирги оятларига қилган гўзал тиловатлари ва дуолари илова қилинган.
Аллоҳ таоло устозимизга шифои комил ато этсин ва барчамизни у кишининг илмларидан узоқ йиллар баҳраманд бўлишга муваффақ айласин …
Podcast: Play in new window | Download