Жоҳилият ичида яшаб, ҳақ динни қидирганлар
Бўлимлар: 29. Тарих
Биз бундан аввалги суҳбатимизда аҳли фатратлар ҳақида гапирганимизда Ислом келишидан аввал жоҳилият ичида яшаган бўлсалар ҳам ширк, куфр ва фисқу фужурни рад этган, ҳақ динни қидирган шахслар бўлгани ҳақида эслаб ўтдик. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмаган бўлсалар ҳам у зотнинг сифатларини олдиндан ўқиб билишган, охир замон Пайғамбарининг зоҳир бўлишларини интизорлик билан кутишган. Шундай инсонлардан айримларини кейинчалик Расулуллоҳ ҳам эслаганлар ва уларнинг жаннатга киришларини айтиб башорат берганлар. Ҳозир шулар ҳақида гапирамиз. Зеро, уларнинг ҳаётларида бугунги кун инсонлари учун ибратлар бор.
• Ал Қус ибн Соида;
• Зайд Ибн Амр;
• Варақа ибн Навфал.
Podcast: Play in new window | Download