1-сура: Фотиҳа сурасининг тафсири (2-қисм)
Бўлимлар: Тафсир
- Фотиҳа сурасининг исмларидан яна: Намоз, Қуръоннинг асоси, Руқя, Воқия ва Кофия сураси;
- Мушриклар Аллоҳ таолонинг «Ар-Робб» – Парвардигор эканига иймон келтирсалар ҳам, У Зотга ширк келтирганликлари, Қиёматга ишонмаганликлари ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаганликлари туфайли Аллоҳ таоло уларни кофирлар деб номлади;
- Аллоҳ таолонинг исм-сифатларини яхши ўрганиш ва доимо ёдда сақлаб юришнинг фазилати;
- Аллоҳ таоло Ўз бандаларига чексиз меҳрибонлиги туфайли уларни энг тўғри йўлга ҳидоят қиладиган китоб – Қуръони каримни нозил қилди ва бу буюк каломини Ўзининг Раҳмон ва Раҳим исмлари билан бошлади;
- Яҳуд ва Насоролар Аллоҳнинг каломини ва динини ўзгартириб, У Зотга туҳматлар қилиб, ботил сифатларни нисбат бериб юборганликларига мисол;
- Қуръони каримнинг илк таълимотларидан бири Қиёматни эслатиш;
- Охиратга иймон келтирган мўминлар Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниб, бу дунё қулликларидан озод бўлиб, ҳақиқий саодат ва шижоат билан яшайдилар;
- «Худо деб йиғладик, дуо қилдик, лекин сўраганимизни бермади, ҳаётимизни қийин қилиб қўйди» дейдиганларга жавоб;
- Аввал Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб, кейин Унинг Ягона Ўзидан барча тилакларимизни сўраймиз;
- Энг зарур тилак Аллоҳ таолодан тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўрашдир;
- Ҳақ йўлни топиб, унда собитқадам юриш учун илм ва ақлнинг ўзи етарли эмас, файласуфлар ақлли эди, аммо уларнинг кўпчилиги кофир бўлиб ўтди;
- Ҳақиқий мусулмон бўлмаган одамлар турли-туман фирқаларга бўлиниб кетадилар;
- Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг йўлларини лозим тутган тоифа – Аҳли Суннат жамоаси нажот топувчидирлар.
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
Мавзуга оид:
Фотиҳа сурасининг мухтасар маънолари
Фотиҳа сурасининг тафсири (1-қисм)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download