Рамазон остонасида
Бўлимлар: “Рамазон кечаларида”
Ойлар ичида бир ой борким, у ҳар йили бир марта ташриф буюрар экан, мусулмон оламига ўзи билан бирга бир жаҳон шодлигу илоҳий шукуҳ, солиҳ амаллару иймоний руҳ олиб келади. Миллионлаб инсонлар ажру савоб топиш, гуноҳлардан покланиш умидида Аллоҳнинг тоатига холислик билан бел боғлайдилар…
Биз мусулмон биродарларимизга, опа-сингилларимизга, фарзанд ва шогирдларимизга Рамазон кунлари учун қуйидаги режани таклиф этамиз.
- Эркаклар ва ўғил болалар Рамазон ойи ичида ҳар бир фарз намозни албатта масжидда жамоат билан ўқишга ҳаракат қиладилар…
- Мусулмон одам бомдод намозини масжидда ўқигандан сўнг имкониятига қараб, то кун чиққунга қадар масжидда зикр-тасбеҳ ва тиловат билан машғул бўлиб ўтиради…
- Кун чиққандан сўнг Аллоҳ насиб этганича нафл намоз ўқийди.
- Сўнг иш ёки ўқиш вақтига қадар дам олади.
- Иш (ўқиш) вақти бўлиши билан иш ёки ўқишга кетади ва кун давомида тилини Аллоҳнинг зикри билан банд қилади…
- Ишга бормаган одам ёки ўқишдан қайтган ўқувчилар тунги ибодатга тайёргарлик сифатида пешиндан сўнг бир оз ухлаб дам оладилар.
- Аср намозидан сўнг…
Ваъдага вафо ҳам мўминга хосдир,
Бу ой иншоаллоҳ, қолмас гуноҳим.
Ғанимат фурсат бу, тавбалар ростдир,
Ададсиз малаклар бўлгай гувоҳим.
Дўстларинг сафига мени ҳам сайла,
Дуойим рад этма, қабул қил оҳим!
Холис тоатингга Сен лойиқ айла,
Эй менинг Ғафуру Раҳим Илоҳим!
Podcast: Play in new window | Download