9-суҳбат: Башарият яралганидан бери қидириб келадиган неъмат (1)
Бўлимлар: Салом
Ислом ва салом:
- Ислом шиорларидан бири;
- Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – «Ас-Салом»;
- «Салом» сўзининг луғавий маънолари;
- Ислом жоҳилият давридаги уч хил саломлашишнинг фақат биттасини қабул қилган;
- Жаннат исмларидан бири – «Дорус-салом»;
- «Салом» сўзининг кўчма маъноси;
- «Ислом»ва»салом»сўзлари орасидаги боғлиқлик:
- Ислом динига кирган одам бу дунёда ҳам, охиратда ҳам тинчликка эришади;
- Мусулмондан фақат тинчлик кўрилади;
- Мусулмон ўз биродарини нотинчликда ташлаб қўймайди.
- Исломнинг номи ҳам, моҳияти ҳам – тинчлик;
- Салом мусулмоннинг дунёсида ҳам, охиратида ҳам муҳим ўрин тутади;
- Мусулмон ҳар куни кўп бора «салом»сўзини такрорлайди;
- Қадр кечасинингсифатларидан бири – «салом».
Саломлашиш тарихидан:
- Одам алайҳиссаломнинг фаришталарга салом беришлари;
- Иброҳим алайҳиссаломга фаришталарнинг саломи;
- Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига салом йўллайди;
- Чин дилдан берилган салом жаннат сари етаклайди;
- Салом беришнинг даражалари;
- Мусулмонлик ҳуқуқларининг биринчиси – салом;
- Аллоҳга яқинроқ бўлган одам биринчи бўлиб салом беради;
- Биринчи бўлиб салом бериш афзал ва суннат, саломга жавоб бериш эса вожиб.
Салом беришнинг самаралари:
- Салом тинчликни мустаҳкамлайди;
- Салом инсонлар қадрини кўтаради;
- Салом ўзаро муҳаббат, дўстликва иноқлик пайдо қилади;
- Салом кибрни кетказиб, қалбни поклайди.
Саломлашиш одобларидан:
- Саломлашишнинг кўриниши ва ибораларига риоя қилиш лозим;
- Салом берганда кўпликда салом бериш ҳақида;
- Ҳеч ким йўқ жойга кирганда ҳам салом берилади;
- Очиқ чеҳра ва табассум билан, юз-юзга, кўз-кўзга қараб салом берилади;
- Ёши кичик каттага, озчилик кўпчиликка, улов минган пиёдага, юриб кетаётган тўхтаб турганга, тик турган ўтирганга салом беради;
- Катта ёшлиларнинг кичикларга салом беришлари ҳам суннат.
Podcast: Play in new window | Download