Фарзанд туғилганда қилинадиган амаллар

Савол: Фарзанд туғилиши муносабати билан суннатда яна қандай ишлар қилиниши керак? 

Отабек.

Жавоб: Аввалги суҳбатимизда ақиқа ҳақида гапирдик. Фарзанд туғилиши муносабати билан амалга ошириладиган яна бир неча амаллар бор. Улар қуйидагилар:

• Боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш;
• Танглайини кўтариш;
• Сочини олиш ва садақа қилиш;
• Унга исм қўйиш;
• Ўғил болани хатна қилиш;
• Қиз боланинг қулоғини тешиш.