68-суҳбат: Аллоҳнинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатини жалб қиладиган хулқ (1)
Бўлимлар: 27. Зоҳидлик
- Неъматлар тўғри истеъмол қилинмаса, зарарга айланади;
- Зоҳидлик мол-дунё неъмати муқобилида;
- «Зуҳд» калимасининг луғавий ва истилоҳий маънолари;
- Ибн Таймиянинг зоҳидликка берган таърифлари;
- Зоҳидликнинг икки хил тури;
- Зоҳидлик- охиратда фойда бермайдиган ортиқча мубоҳ нарсаларни тарк қилиш;
- «Ал-Вараъ» охиратда зарар бериши мумкин бўлган нарсаларни тарк қилиш;
- Мубоҳ ишлар билан машғул бўлиб қолиш инсоннинг охиратдаги мартабасини пайсайтиради;
- Мол-дунёни дунёвий мақсадлар йўлида тарк қилиш зоҳидлик эмас;
- Ибнул-Қоййимнинг зоҳидликка берган таърифлари:
«Зоҳидлик 6та нарсада бўлади: 1. Мол-дунё, 2. Зоҳирий кўринишлар, 3. Раҳбарлик, 4. Одамлар, 5. Нафс, 6. Аллоҳдан бошқа барча нарсалар».
- Зоҳид инсонда Аллоҳдан бошқа барча нарсаларнинг келиши ҳам кетиши ҳам осон бўлади;
- Имом Ғазолийнинг зоҳидликка берган таърифлари:
«Ҳаром нарсалардан зоҳид бўлиш фарзи айн;
Шубҳали нарсалардан зоҳид бўлиш: баъзида вожиб, баъзида мустаҳаб;
Ортиқча мубоҳ нарсалардан зоҳид бўлиш:
Аллоҳдан машғул қиладиган барча нарсалардан зоҳид бўлиш;
Зоҳидликнинг энг афзали уни яшириш»
- Зоҳидликка ёрдам берадиган нарсалар:
- Дунё ўткинчи нарса экани ҳақида тафаккур қилиш;
- Бу дунё вақтинча экани, ундан кейин ҳақиқий ва абадий ватан борлигини билиш;
- Инсон ўзини тийган нарсасидан унга тақдирда битилган насибаси барибир насиб қилишига, ўзини тиймасдан унга ҳирс қўйган нарсаси битилмаган бўлса, унга насиб бўлмаслигига тўла ишониши.
- Қоруннинг қиссасидан ибрат;
- Зоҳидликка тарғиб этган ҳадиси шарифлардан намуна ва фойдалар;
- «Аллоҳ таолонинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатини жалб қиладиган амални ўргатинг»;
- «Дунёдан ўзингни тийгин – Аллоҳ яхши кўради, одамлар қўлидаги нарсалардан ўзингни тийгин – одамлар яхши кўради»;
- Ибн Умарга Пайғамбарнинг васиятлари ва Ибн Умарнинг умматга васиятлари;
- Дунёдан ўтиш бир йўлни кесиб ўтиш кабидир;
- Дунё ҳаёти ва соғлик неъматлари қайта такрорланмайдлиган ва охират учун ғанимат билиб қолиш учун берилган қисқа фурсат.
Podcast: Play in new window | Download