50-суҳбат: Жамоатнинг асоси иноқликдир (3)
Бўлимлар: 19. Жамоат
Жамоат дарсининг 25 хулосаси:
- Жамоат умматнинг ўзини тўғри англашига хизмат қилади ва фикрлар бирлигини таъминлайди.
- Жамоат Ислом қаршисидаги тўсиқларни енгишга ёрдам беради.
- Жамоат намунавий исломий алоқаларни вужудга келтиради.
- Жамоат Ислом жамиятини фикрий ва маданий қулликдан озод қилади.
- Жамоат дунёқараш ва ниятни тўғрилаб, кашфиётчилик қобилиятини ўстиради.
- Жамоат Исломнинг мусулмон инсонга ўтказадиган буюк таъсирини намоён қилади.
- Жамоат уммат учун чинакам исломий ақидани юзага чиқаради.
- Жамоат Ислом жамиятини мустаҳкамловчи омилларни вужудга келтиради.
- Жамоат илмий-маданий меросни муҳофаза қилади.
- Жамоат миллатчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка барҳам беради.
- Жамоат барака келтиради.
- Жамоат асл исломий талабни амалга оширади.
- Жамоат тотувлик ва дўстликни пайдо қилади.
- Жамоат руҳий ва жисмоний қувватдир.
- Жамоат Ислом оламига қувват келтиради.
- Жамоат мусулмонларда қувват, кофирларда қўрқув пайдо қилади.
- Жамоат сўз ва амалларни бирлаштиради.
- Жамоат яхши тарбия ва фазилат ўчоғидир.
- Жамоат солиҳ амаллар учун мусобақа майдонидир.
- Жамоат шахсларда қобилиятни ўстиради.
- Жамоат ёмон сифатларимизни камайтиради.
- Жамоат яхши хулқларимизни кучайтиради.
- Жамоат руҳий хасталиклар давосидир.
- Жамоат саодат ва мағфират сабабидир.
- Жамоат шайтонни ҳайдайди ва уни ғазаблантиради.
Иноқлик дарсидан хулосалар:
- Солиҳлар билан бирга бўлиш яхшиликдан башоратдир.
- Иноқлик жамоатнинг асосидир.
- Тотувлик яхшилик устида бирлаштиради.
- Иноқлик – мунофиқликдан омонлик белгиси.
- Тотувлик яхшилик аломатидир.
- Аллоҳ, Расулуллоҳ ва мўминларнинг муҳаббатига эришиш йўли.
- Тотувлик жамоат бирлиги ва ўзаро муҳаббатни кучайтиради.
- Иноқлик мусулмонлар учун соғлом муҳит пайдо қилади.
- Иноқлик адоватни даф қилади.
- Тотувлик яхшилик устида ҳамкорлик ва Аллоҳнинг розилигидир.
Podcast: Play in new window | Download