Масжидда дунё ҳақида гаплашиш

Бўлимлар: 34. Ҳар-хил

Cавол: Масжидда дунёни гаплашиб бўладими?

Абдуллоҳ.

Жавоб: «Ислом: савол-жавоб» саҳифасида бу масала бўйича қуйидаги фатво келтирилган:

«Масжиддаги сўзлар икки қисмга бўлинади. Биринчиси –  намозхонлар, қорилар ва дарс қилувчиларга халақит берадиган сўзлар. Булар жоиз эмас. Ҳеч бир кимсанинг намозхонларга, қориларга ва дарс қилаётганларга халақит берадиган ишларни қилишга ҳақи йўқ

Иккинчиси – ҳеч кимга халақит бермайдиган сўзлар. Бу сўзлар агар яхши ишлар ҳақида бўлса – яхши. Агар дунё ишлари ҳақида бўлса, ундай сўзларнинг ман қилинадигани бор, жоиз бўладигани бор. Ман қилинадиганига савдо-сотиқ ва ижара мисол бўлади. Инсон учун масжидда олдисотди қилиш ёки ижарага олиш, ижарага бериши жоиз эмас. Шунингдек, йўқолган нарсани у ерда эълон қилинмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Агар сизлар йўқолган нарсасини сўраётган одамни эшитсангиз, «Аллоҳ уни сенга қайтариб бермасин», деб айтинглар. Чунки масжидлар бу иш учун бино қилинмаган».

Жоиз бўладигани шуки – одамлар масжидда дунё ишларидан ҳаром қилинмаган нарсалар ҳақидаги рост сўзларни гапиришлари мумкин.

Шайх Муҳаммад ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ«.

(islam-qa/127068)