Эркак киши учун қизил кийим кийиш жоизми?

Бўлимлар: 13. Либос, зийнат

Савол: Қизил кийим кийиш мумкинми?

Парвиз.

Жавоб: Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки, эркаклар учун мутлақ қип-қизил кийим кийиш жоиз эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ. Аёллар учун эса ҳар қандай рангдаги кийим, жумладан қизил рангли кийим кийиш ҳам жоиз.

* * *

Қизил кийимдан қайтарилган ҳадислардан бири мана будир:

عن ابن عباس قال : » نُهِيتُ عن الثوب الأحمر ، وخاتم الذهب ، وأن أقرأ وأنا راكع » رواه النسائي، وقال الإمام الألباني:  صحيح الإسناد).

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят. У киши дедилар: «Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим». (Насоий ривояти, Албоний: саҳиҳ).

* * *

Гўёки қизил рангли кийим кийиш мумкиндек туюладиган, аммо маъноси қизил ранг аралашган кийимни англатувчи ҳадислардан баъзилари:

عن هلال بن عامر عن أبيه قال : » رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم بمنى يخطب على بغلة , وعليه بُرْدٌ أحمر , وعَليٌّ أمامه يُعَبِّرُ «. (رواه أبو داود، وصححه الألباني).

Ҳилол ибн Омир отасидан ривоят қилади. У киши деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Минода хачир устида туриб хутба қилганларини кўрдим. У зотнинг устларида қизил бурда бор эди. Олдиларида Али у кишининг сўзларини етказиб турдилар». (Абу Довуд ривояти, Албоний: саҳиҳ).

* * *

عن البراء بن عازب رضي الله عنه قال : » كان رسول الله صلى الله عليه وسلم مَرْبُعوعاً – متوسط  القامة – , وقد رأيته في حُلةٍ حمراء , لم أر شيئا قط أحسن منه صلى الله عليه وسلم «. (رواه البخاري ومسلم) .

Баро ибн Озиб разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўрта бўйли инсон эдилар. Мен у зотни шундай қизил бурдада кўрдимки, ҳеч қачон у кишидан чиройлироқ бирор инсонни учратмадим – соллаллоҳу алайҳи ва саллам». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

* * *

عن البراء قال : » كان رسول الله صلى الله عليه وسلم له شعر يبلغ شحمة أذنيه ، ورأيته في حلة حمراء ، لم أر شيئاً قط أحسن منه «. (رواه أبو داوود وابن ماجه، وصححه الألباني) .

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочлари икки қулоқларининг юмшоғига тушар эди. Мен у зотни қизил ҳуллада кўрдим – у кишидан кўра чиройлироқ инсонни ҳеч учратмадим». (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).

* * *

Уламолар ҳадисларда келган қизил ҳулла ёки бурдани бундай таърифлашган:

«Қизил ҳулладан мурод Ямандан келтириладиган икки бўлак бурда (устки кийим, тўн – тарж.) бўлиб, уларни қизил, қора ва яшил чизиқлар билан аралаштириб тўқилар эди. Қизил ҳулла, деб таърифланишининг сабаби ундаги қизил чизиқлар эди». www.islam-qa/8341