Имом ва маъмумнинг намоздаги ўринлари қаерда?

Бўлимлар: 02. Намоз

Ассалом алайкум, ҳурматли устоз. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Сизни доимо дуо қилиб турамиз. Илмингизни бундан-да зиёда қилсин.

Савол: Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиса, бир-бирига елкама- елка бир чизиқда турадими? Ёки маъмум бироз орқароқда турадими?

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда, ҳамда Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда имом ва маъмум бир сафда туради, дейилган. Лекин ҳанафий олимлари маъмумнинг оёқ учлари имомнинг тўпиғига тегиб туради, деб айтган эканлар. Булардан қай бири тўғри?

Абдуллоҳ.