Тоға, амаки, ака ва уканинг аёли маҳрамми?

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

Cавол: Эркак кишига тоға ва амакининг аёллари маҳрамми? Қўл бериб саломлашиш мумкинми? Аёл кишига эрининг ака-укалари маҳрамми? Қўл бериб саломлашиши мумкинми?

Анвар.

Жавоб: Эркак кишига тоға ва амакининг аёллари маҳрам эмас. Аёл киши агар талоқ ёки ўлим сабабли эрининг никоҳидан чиқса, эрнинг жиянига никоҳланиши жоиз. Бинобарин, эркак киши тоға ва амакининг аёллари билан қўл бериб сўрашмайди.

Аёл киши учун эрининг ака-укалари ҳам маҳрам эмас. Аёл киши агар талоқ ёки ўлим сабабли эрининг никоҳидан чиқса, эрнинг акаси ёки укаси билан никоҳланиши жоиз. Шундай экан, аёл эрининг ака-укалари билан қўл бериб сўрашмайди.

 فإن زوجة الخال ليست من المحارم أصلاً ، لا حرمة أبدية ولا حرمة مؤقته.

وعليه، فإنه لا يجوز أن تعامل معاملة المحارم : من نظر وخلوة وسفر ولمس ونحو ذلك ، ويجوز لأبناء أخت الزوج أن يتزوجوها بعد موت خالهم أو طلاقه لها .

Тоғанинг аёли абадий ҳам, муваққат ҳам ҳеч қачон маҳрам бўла олмайди. Шунинг учун қараш, холи қолиш, бирга сафар қилиш, ушлаш каби маҳрамлар орасида бўладиган муомалалар буларнинг орасида амал қилмайди. Эрнинг синглисининг ўғиллари учун тоғанинг вафоти ёки талоғидан сўнг унинг аёлига уйланишлари жоиз. (islamweb/15375)