«Ҳароми одам яхши одам бўлиб етишмайди…», деб эшитганман»
Савол: «Ҳароми одам яхши одам бўлиб етишмайди, оқибати ёмон бўлади,жаннатга кирмайди» деб эшитганман. Бир дўстимнинг отасини чақалоқлигида кўчадан топиб боқиб олишган, у катта бўлгач ичкиликка ружу қўйган, оиласида уруш-жанжал қилиб, уйдаги нарсаларни сотиб ичадиган бўлиб кетган. Фарзандлари ҳам кўп. Улар ҳам оила қурганлигига қарамай кайф-сафога берилиб, оилалари билан иши йўқ. Орада сиқилиб қийналадиган она бор. Ота, бува ва фарзандлар ҳаммаси онадан пул ёки бошқа ёрдам талаб қилишади. Бечора она пулни қаердан олсин?! Cаволим шундан иборатки: Боқиб олинган бола ҳароми бўлса унинг фарзандлари ҳам ҳароми бўладими? Ака-укаларнинг кайф-сафога берилиб кетишига боқиб олинган ота сабабчими?
Нодир.
Жавоб: Аллоҳ тавфиқ берсин ҳаммага.
Инсоннинг бузуқ йўлларга кириб кетиши унинг ҳароми эканлигидан эмас, балки тарбиясининг ночорлигидан бўлади. Зинодан бўлган бола агар яхши тарбия қилинса, иншоаллоҳ яхши инсон бўлиб, жаннатга кириши мумкин. Ҳалол никоҳдан туғилган боланинг агар тарбияси ўз ҳолига ташлаб қўйилса, у ёмон йўлларга кириб кетиши мумкин, Аллоҳ адаштирмасин.
Podcast: Play in new window | Download