Ҳижобнинг шартлари

Бўлимлар: 13. Либос, зийнат

Савол: Исломда аёлларнинг ҳар хил гуллар билан безатилган рўмоллар ўрашининг ҳукми нима? Шуни тушунтириб берсангиз, илтимос. Жазакумуллоҳу хойрон. 

А.

Жавоб: Ҳижоб кийиш аёл-қизлар учун Аллоҳ таоло томонидан буюрилган фарз амалдир. Рўмол эса ҳижобнинг бир қисми саналади. Шунинг учун рўмол қандай бўлиши керак, деган саволнинг жавобида ҳижобнинг шартларини эслашга эҳтиёж туғилади.

Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ «Муслима аёлнинг жилбоби» номли китобларида аёл кишининг уйдан ташқарига чиққан пайтидаги либоси ҳақида тўхталадилар. У киши Қуръон оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида шу мавзуда келган ҳужжатлардан хулоса қилиб, ҳижобнинг сифатларини қуйидагича таърифлайдилар:

شروط الجلباب

 – 1 – استيعاب جميع البدن إلا ما استثني . ( ص 39 – 117 )

 – 2 – أن لا يكون زينة في نفسه . ( ص 119 – 123 )

 – 3 – أن يكون صفيقا لا يشف . ( ص 125 – 129 )

 – 4 – أن يكون فضفاضا غير ضيق . ( ص 131 – 136 )

 – 5 – أن لا يكون مبخرا مطيبا . ( ص 137 – 140 )

 – 6 – أن لا يشبه لباس الرجل . ( ص 141 – 159 )

 – 7 – أن لا يشبه لباس الكافرات . ( 161 – 212 )

 – 8 – أن لا يكون لباس شهرة . ( 213 – 216 )

جلباب المرأة المسلمة – (1 / 37)

Жилбобнинг шартлари:

  1. Баданнинг истисно саналган қисмидан бошқаҳаммасини ўраб туриши;
  2. Зийнатли мато бўлмаслиги;
  3. Пишиқ тўқилган бўлишишаффоф бўлмаслиги;
  4. Кенг бўлиши тор бўлмаслиги;
  5. Хушбўй сепилган ёки хушбўй тутатилган бўлмаслиги,;
  6. Эркакларнинг кийимига ўхшаган бўлмаслиги;
  7. Кофира аёлларнинг кийимига ўхшаган бўлмаслиги;
  8. Шуҳрат кийими бўлмаслиги.

(Носируддин Албоний, Жилбобул-маръатил-муслима – 1/37).

Ушбу сифатлардан 2, 3, 5, 8лари рўмол учун ҳам бевосита тааллуқлидир. 2 шартдаги зийнатли матога атлас, шойи каби материалларни мисол қилиш мумкин. Бундан ташқари айрим рўмолларнинг ўзи ҳам зийнатланган бўлади. Булар ҳам жоиз эмас. 3 шартда огоҳлантирилган шаффоф бўлмаслик шартига юпқа мато ҳам қўшилади. Чунки жуда юпқа мато ҳам ҳижобдан кўзланган мақсадга хизмат қилмайди.

Аллоҳ таоло барча муслима опа-сингилларимизга ва қизларимизга Ўзининг буйруқларига чиройли амал қилишни насиб этсин.