Абдурасул исми ҳақида нима дейилган?

Савол: Абдурасул исми динимизда исм қилиб қўйиш мумкин бўлган исмларданми? Агар мумкин бўлмаса, шундай исм эгаларини Расул, деб чақиришимиз керакми ёки исмларини ўзгартиришлари шарт бўладими?

Абдуллоҳ.

Жавоб: Аллоҳдан бошқага бандаликни ифодалайдиган исмлардан сақланиш лозим.

 وَتَحْرُمُ التَّسْمِيَةُ بِكُل اسْمٍ مُعَبَّدٍ مُضَافٍ إِلَى غَيْرِ اللَّهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى كَعَبْدِ الْعُزَّى ، وَعَبْدِ الْكَعْبَةِ ، وَعَبْدِ الدَّارِ ، وَعَبْدِ عَلِيٍّ ، وَعَبْدِ الْحُسَيْنِ ، أَوْ عَبْدِ فُلاَنٍ . إِلَخْ .

كَمَا صَرَّحَ بِهِ الْحَنَفِيَّةُ وَالشَّافِعِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ .

فَقَدْ جَاءَ فِي حَاشِيَةِ ابْنِ عَابِدِينَ : بِأَنَّهُ لاَ يُسَمِّيهِ عَبْدَ فُلاَنٍ…

وَجَاءَ فِي تُحْفَةِ الْمُحْتَاجِ حُرْمَةُ التَّسْمِيَةِ بِعَبْدِ النَّبِيِّ أَوْ عَبْدِ الْكَعْبَةِ أَوْ عَبْدِ الدَّارِ أَوْ عَبْدِ عَلِيٍّ أَوْ عَبْدِ الْحُسَيْنِ لإِيهَامِ التَّشْرِيكِ . الموسوعة الفقهية الكويتية – (11 / 336-335)

Абдулуззо, Абдулкаъба, Абдуддор, Абдуали, Абдулҳусайн ёки Абдуфалон каби  Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан бошқага изофа қилинган ва ибодатни ифодалайдиган ҳар қандай исмларни қўйиш ҳаромдир. Бу ҳақда ҳанафийлар, шофеийлар ва ҳанбалийлар очиқ баён қилганлар.

Ҳошияти Ибн Обидинда келганки, «Абдуфулон, деб исм қўйилмайди»… Туҳфатулмуҳтожда Абдунабий, Абдукаъба, Абдуддор, Абдуали ёки Абдулҳусайн, деб ном берилмайди, чунки бу ширк келтириш гумонини пайдо қилади», дейилган. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 11/335-336).

Юқорида келтирилганларга кўра Абдурасул, дейишнинг ўрнига Расул, деб айтиш жоиз. Ёки бундан бошқа чиройлироқ исм қўйиш ҳам мумкин.