Идрис алайҳиссалом жаннатга кирганмилар?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: Сиздан Идрис алайҳиссалом ҳақида сўрамоқчи эдим. У киши жаннатга тирик ҳолатида кирганмилар? Баъзи биродарларимиз «Шундай, у киши тирик ҳолатида жаннатга кирганлар», дейишмоқда. Лекин Қуръонда бундай нарсани тополмадим. Пайғамбаримиз бир ҳадисларида эса «Жаннатга биринчи мен кираман», деган эканлар. Илтимос, Идрис алайҳисалом тўғрисида ҳам маълумот берсангиз, раҳмат.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Инсонларнинг, жумладан, пайғамбарларнинг Қиёмат бўлишидан аввал жаннатга киришлари масаласида тафсилотлар мавжуд. Қуйида уларнинг хулосасини келтирамиз.

* * *

  • Қиёматга қадар жаннатга кириш фақат руҳ билан;
  • Идрис алайҳиссалом ҳозир қаердалар?

* * *

Қиёматга қадар жаннатга кириш фақат руҳ билан

الظاهر أن ذلك على نوعين :

1- دخوله بروحه كما هو حال الأموات ، فهذا ثابت للأنبياء ، والشهداء الذين تكون أرواحهم في حاصل طير خضر تسرح في الجنة . وكما هو الحال في الأحاديث التي أخبر الرسول صلى الله عليه وسلم فيها أنه دخل الجنة في المنام (رؤيا النوم) ، فإنها في حالات الأرواح .

2  – أما دخول الجنة بالجسد والروح فإنها تكون يوم القيامة للبشر وللجن . ويستثنى من هذا ما ذكر أن آدم عليه السلام كان في الجنة قبل أن ينزل إلى الارض ، كما ذكر ذلك ابن القيم رحمه الله وغيره . والله أعلم .

 الإسلام سؤال وجواب.

 الشيخ محمد صالح المنجد.

Кўринишидан, бу масала икки хил ҳолатда бўлади:

1. Вафот этгандан сўнг руҳи билан жаннатга кириш пайғамбарлар ва шаҳидлар учун аниқ бўлган ҳақиқат. Шаҳидларнинг руҳлари яшил қушларнинг кўкракларида бўлади ва жаннатда учиб юради…

2. Аммо жанннатга жасад ва руҳ билан кириш инсонлар ва жинлар учун Қиёмат куни насиб бўлади. Бундан Одам алайҳиссаломнинг ерга тушишларидан аввал жаннатда бўлганлари истисно қилинади. Буни Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ва бошқалар зикр қилганлар. (islamqa/1116).

Идрис алайҳиссалом ҳақларидаги саволга ҳам юқоридаги ҳукм умумий тарзда жавоб бўлади, валлоҳу аълам.

Идрис алайҳиссалом ҳозир қаердалар?

Идрис алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг ўғиллари Шис алайҳиссаломдан сўнг келган биринчи пайғамбардирлар. Идрис алайҳиссаломнинг қиссаларида ҳикоя қилинадиган кўпгина ғароиб воқеалар исроилиёт қиссаларидан деб ҳисобланади ва уларни тасдиқлашдан тийилиш афзал. Саҳиҳ ҳадисларда айтилганлар албатта бундан мустасно.

فقد ثبت في الصحيحين أن النبي صلى الله عليه وسلم لقي  إدريس  عليه السلام ليلة المعراج في السماء الرابعة، قال:  فرحبَّ ودعا لي بخير. ثم قال الله عز وجل: وَرَفَعْنَاهُ مَكَاناً عَلِيّاً . ثم عرج بنا – أي جبريل – إلى السماء الخامسة.  الحديث.

فالمكان العلي هو السماء الرابعة . وهل رُفع إدريس عليه السلام إلى السماء حيًّا أم لا ؟

قال  الحافظ ابن حجر  – رحمه الله – في النسخ:  وكون إدريس رُفع وهو حي لم يثبت من طريق مرفوعة قوية…

والواجب أن يعتقد أن الله تعالى رفع  إدريس  عليه السلام مكانًا عليًّا، وأنه في السماء الرابعة، وما زاد على ذلك من كونه رفع حيًّا ثم قبض أو لم يمت فالله أعلم به.

والله أعلم.

Икки Саҳиҳда келганки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Идрис алайҳиссалом билан Меърож кечасида тўртинчи осмонда учрашганлар. Расулуллоҳ айтдилар: «У зот мени қутладилар ва яхшилик сўраб дуо қилдилар». Кейин Аллоҳ айтди: «Биз уни олий маконга кўтардик». Кейин биз Жаброил билан бешинчи осмонга чиқдик»…

Демак, олий макон, бу тўртинчи осмон. Идрис алайҳиссалом осмонга тирик ҳолда кўтирилганмилар ёки йўқ? Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Идриснинг тирик ҳолда кўтарилганлари Расулуллоҳга уланадиган кучли йўл билан собит бўлмаган…»

Эътиқод қилиш вожиб бўлгани шуки, Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни олий маконга кўтарган ва у зот тўртинчи осмондадирлар. Бундан ортиғини, яъни у зот тирик ҳолда кўтарилганмилар, кейин вафот эттирилганмилар ёки вафот бўлмаганмилар, буларни Аллоҳ билади. (islamweb/23116)