Байрам қутлови (янгиланган)

Бўлимлар: Шеърлар

Иймон тўла нурли хонадонларга,
Исломий биродар – жонажонларга!

Элу юрт қатори етгай хушхабар:
– Бугун Ийди Қурбон!  Аллоҳу Акбар!

Такбирлар бағридан таралгай садо:
– Жабру ситам, зулм бўлгай хор, адо!

Дунёда энг гўзал, ширин каломлар
Ёғилгай сизларга дуо-саломлар!

Алҳол кимдир яқин, кимдир олисдир,
Қалблар ёнма-ёндир, тилак холисдир!

Илоҳо бағрингиз Аллоҳ бутласин!
Самодан малаклар сизни қутласин!

1432 ҳижрий, 10 Зулҳижжа, Ийдул-Азҳо

2011 йил, 6 ноябр, якшанба

Швеция.