Паррандаларни замонавий мослама билан сўйишнинг ҳукми

Савол: Бир жойда товуқ фермада товуқ сўядиган мослама бор. Товуқ сўяётганда бирданига 5та товуқни осиб қўяди ва бир марта «бисмиллоҳ»ни айтиб, 5таласини бирданига сўяди. Шу иш жоиз бўладими? Шу ишни кузатган одам сўраяпти. Агар бу иш жоиз бўлмаса, ўша ердан товуқ олмаймиз.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Бу масала бўйича Фатволар бўйича доимий қўмитанинг 21165 рақамли фатвоси мавжуд. Қуйида мазкур фатвонинг таржимасини келтирамиз:

الفتوى رقم (  21165  )

أولاً:  يجوز الذبح بالآلات الحديثة بشرط كونها حادة، وأن تقطع الحلقوم والمريء.

 ثانيًا:  إذا كانت الآلة تذبح عددًا من الدجاج في وقت واحد متصل فتجزئ التسمية مرة واحدة ممن يحرك الآلة حين تحريكه.

(الجزء رقم : 22، الصفحة رقم: 464).

 إياها بنية الذبح بشرط كون الذابح المحرك مسلمًا، أو كتابيًّا.

 ثالثًا:  إذا كان الشخص يذبح بيده فيجب أن يسمي تسمية مستقلة على كل دجاجة يذبحها لاستقلال كل دجاجة بنفسها.

 رابعًا:  يجب أن تكون التذكية في محل الذبح، وأن يقطع المريء والودجان، أو أحدهما.

 وبالله التوفيق، وصلى الله على نبينا محمد وآله وصحبه وسلم.

 اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء

21165 рақамли фатво

Биринчидан. Замонавий мосламалар билан сўйиш уларнинг ўткир бўлиши ва ҳалқум билан овқат йўлини кесиш шарти билан жоиздир.

Иккинчидан. Агар мослама товуқлардан бир нечасини узлуксиз бир вақтда сўядиган бўлса, мосламани ишлатадиган одамнинг уни ишга тушираётган пайтда сўйиш нияти билан бир марта «бисмиллоҳ»ни айтиши кифоя қилади. Бунинг шарти шуки, сўювчи одам мусулмон ёки китобий бўлиши керак.

Учинчидан. Агар сўяётган одам қўлда сўяётган бўлса, сўйиладиган ҳар бир товуқ учун алоҳида «бисмиллоҳ» айтиш керак. Чунки ҳар бир товуқ алоҳида жонивордир.

Тўртинчидан. Сўйиш ҳайвоннинг белгиланган аъзосида амалга оширилиши, овқат йўли ва икки бўйин қон томири ёки биттаси кесилиши лозим.

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига дуо ва саломлар йўлласин.

Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича доимий қўмита (www.alifta.net)