Маййит дафн қилинса, руҳ қаерга кетади?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Савол: Исломий китобларда инсон ҳаёти Аллоҳ томонидан яратилиб, 4 босқичга бўлингани ҳақида ўқидим. Яъни: 1) Она қорнидаги ҳаёт; 2) Ҳозирда яшаб турган ҳаётимиз; 3) Барзах (қабр) ҳаёти; 4) Охират ҳаёти.

Мени қизиқтирган нарса – инсоннинг ўлимидан кейин жасадни руҳдан ажралиши бўлиб, қабрга жасад дафн қилинса руҳ қаерга кетади?..

Икромжон.

Жавоб: Инсоннинг умри тугаб, жони узиладиган пайти келганда нима ҳолатлар юз бериши ва у вафот этгандан сўнг руҳ қандай босқчилардан ўтиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу узун ҳадисларида хабар берилган:

   عن البراء بن عازب قال: خرجنا مع النبي صلى الله عليه وسلم في جنازة رجل من الأنصار فانتهينا إلى القبر ولما يلحد ، فجلس رسول الله صلى الله عليه وسلم وجلسنا حوله كأن على رؤوسنا الطير وفي يده عود ينكث به الأرض ، فرفع رسول الله صلى الله عليه وسلم فقال : استعيذوا بالله من عذاب القبر . مرتين أو ثلاثا ، ثم قال : إن العبد إذا كان في انقطاع من الدنيا وإقبال من الآخرة نزل إليه ملائكة من السماء بيض الوجوه كأن وجوههم الشمس معهم كفن من أكفان الجنة وحنوط من حنوط الجنة ، ويجلسون منه عند النظر ، ثم يجيء ملك الموت حتى يجلس عند رأسه فيقول : أيتها النفس الطيبة اخرجي إلى مغفرة الله ورضوان ، قال : فتخرج وتسيل كما تسيل القطرة من السقاء ، فيأخذها فإذا أخذها لم يدعوها في يده طرفة عين حتى يأخذوها فيجعلوها في ذلك الكفن وفي ذلك الحنوط ويخرج منها كأطيب نفحة مسك وجدت على وجه الأرض.

 قال : فيصعدون بها فلا يمرون بملأ من الملائكة إلا قالوا : ما هذا الروح الطيب ؟ فيقولون : فلان ابن فلان بأحسن أسمائه التي كانوا يسمونه بها في الدنيا حتى ينتهوا بها إلى سماء الدنيا فيستفتحون له فيفتح له فيشيعه من كل سماء مقربوها إلى السماء التي تليها حتى ينتهى بها إلى السماء السابعة فيقول الله عز وجل : اكتبوا كتاب عبدي في عليين وأعيدوه إلى الأرض فإني منها خلقتهم وفيها أعيدهم ومنها أخرجهم تارة أخرى .

قال : فتعاد روحه في جسده فيأتيه ملكان فيجلسانه فيقولان له : من ربك ؟ فيقول : ربي الله ، فيقولان له : ما دينك ؟ فيقول : ديني الإسلام ، فيقولان له : ما هذا الذي بعث فيكم ؟ فيقول : هو رسول الله ، فيقولان له : وما علمك ؟ فيقول : قرأت كتاب الله وآمنت به وصدقت ، فينادي مناد من السماء أن صدق عبدي فأفرشوه من الجنة وألبسوه من الجنة وافتحوا له بابا إلى الجنة ، قال : فيأتيه من روحها وطيبها ويفسح له في قبره مد بصره ، ويأتيه رجل حسن الثياب طيب الريح فيقول له : أبشر بالذي يسرك هذا يومك الذي كنت توعد . فيقول له : من أنت ؟ فوجهك الوجه الذي يجيء بالخير . فيقول : أنا عملك الصالح . فيقول : يا رب أقم الساعة أقم الساعة حتى أرجع إلى أهلي ومالي .

قال : وإن العبد الكافر إذا كان في انقطاع من الدنيا وإقبال إلى الآخرة نزل إليه من السماء ملائكة سود الوجوه معهم المسوح فيجلسون منه مد البصر ، ثم يجيء ملك الموت حتى يجلس عند رأسه فيقول : أيتها النفس الخبيثة اخرجي إلى سخط الله وغضبه ، قال : فتفرق في جسده فينتزعها كما ينتزع السفود من الصوف المبلول ، فيأخذها فإذا أخذها لم يدعوها في يده طرفة عين حتى يجعلونها في تلك المسوح ويخرج منها كأنتن ريح جيفة وجدت على ظهر الأرض ، فيصعدون بها ولا يمرون على ملأ من الملائكة إلا قالوا : ما هذه الروح الخبيثة ؟ فيقول : فلان ابن فلان بأقبح أسمائه التي كان يسمى بها في الدنيا حتى ينتهى بها إلى سماء الدنيا فيستفتح له فلا يفتح له ، ثم قرأ رسول الله صلى الله عليه وسلم { لا تفتح لهم أبواب السماء ولا يدخلون الجنة حتى يلج الجمل في سم الخياط } (الأعراف\40) فيقول : اكتبوا كتابه في سجين في الأرض السفلى فيطرح روحه طرحا ثم قال : { ومن يشرك بالله فكأنما خر من السماء فتخطفه الطير أو تهوي به الريح في مكان سحيق } (الحج\31)

فيعاد روحه في جسده ويأتيه ملكان فيجلسانه فيقال له : من ربك ؟ فيقول : ها ها لا أدري ، فيقولون له : ما دينك ؟ فيقول : ها ها لا أدري ، فيقولون له : ما هذا الرجل الذي بعث فيكم ؟ فيقول : ها ها لا أدري ، فينادي مناد من السماء أن كذب فأفرشوه من النار وألبسوه من النار وافتحوا له بابا إلى النار ، فيأتيه من حرها وسمومها ويضيق عليه قبره حتى تختلف فيه أضلاعه ، ويأتيه رجل قبيح الوجه قبيح الثياب منتن الريح فيقول : أبشر بالذي يسوؤك هذا يومك الذي كنت توعد . فيقول : من أنت ؟ فوجهك الوجه يجيء بالشر . فيقول : أنا عملك الخبيث . فيقول : رب لا تقم الساعة. (رواه ابن منده والبيهقي وأحمد وغيرهم. صحيح).

Баро ибн Озибдан ривоят.

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ансорийлардан бир инсоннинг жанозаси учун чиқдик. Қабристонга бордик. Ҳали қабр кавлаб бўлинмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлтирдилар, биз ҳам у кишининг атрофларида худди бошимизга қуш қўнгандек жим ўлтирдик. Расулуллоҳ қўлларидаги бир новда билан ерга уриб турар эдилар. Бир пайт бошларини кўтариб дедилар: «Аллоҳдан азоби қабрдан паноҳ беришини сўранглар». У зот икки ёки уч марта шундай дедилар. Сўнг айтдилар: «Чунки мўмин инсон дунёдан узилиб, Охиратга юз тутган пайтда унинг олдига осмондан оқ юзли малоикалар тушиб келадилар. Уларнинг юзлари худди қуёш каби нурли бўлади. Улар ўзлари билан жаннат тобутларидан бир тобут ва жаннат кафанларидан бир кафан олиб келган бўладилар. Фаришталар бу инсоннинг кўзи тушадиган жойга келиб ўлтирадилар. Сўнг Ўлим фариштаси келади ва унинг боши олдига келиб ўлтиради ва  айтади: «Эй покиза нафс! Аллоҳнинг мағфирати ва розилигига чиқ». Шунда инсоннинг жони худди мешнинг оғзидан сизиб чиқадиган сувга ўхшаб сизиб чиқа бошлайди. Фаришта у жонни олади. Олиши билан ана у фаришталар кўз очиб юмгунча ҳам жонни бунинг қўлида қолдирмайдилар. Уни дарҳол олиб, ўзлари келтирган кафанга ўрайдилар ва тобутга жойлайдилар. Бу жондан ер юзида мавжуд бўлган энг хушбўй мушкники каби ҳид тарала бошлайди.    

Фаришталар у жон билан осмонга кўтариладилар. Улар ҳар сафар малоикаларнинг жамоалари олдидан ўтганларида малоикалар сўрайдилар: «Бу покиза руҳ ким экан?» Бу фаришталар айтадилар: «Фалончининг ўғли фалончи». Фаришталар унинг бу дунёда айтиладиган энг чиройли исми билан гапирадилар. Фаришталар дунё осмони чегарасига етганларида бу руҳ учун юқорига йўл очилишини сўрайдилар. Унга йўл очилади ва ҳар бир осмоннинг хос малоикалари бу руҳни навбатдаги осмонгача кузатиб қўядилар. Шундай қилиб, еттинчи осмонгача етиб борадилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Бандамнинг китобини Иллиййинга ёзиб қўйинглар ва ўзини ерга қайтаринглар. Чунки Мен уларни ердан яратганман, ерга қайтараман ва уларни яна бир марта ердан чиқараман».   

Бас, инсоннинг руҳи жасадига қайтарилади. Шу пайтда унинг олдига икки  фаришта келади ва уни ўтқизиб, сўрайди: «Раббинг ким?» У: «Раббим Аллоҳ» деб айтади. Улар сўрайдилар: «Дининг нима?» У айтади: «Диним Ислом». Фаришталар айтадилар: «Сизларга юборилган мана бу инсон ким?» У айтади: «У киши Расулуллоҳдирлар». Фаришталар сўрайдилар: «Бу нарсалар ҳақида қандай билдинг?»  У айтади: «Аллоҳнинг китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва уни тасдиқладим». Шунда осмондан бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бандам рост айтди, бас унга жаннатдан гиламлар ёзингиз ва жаннатдан кийимлар кийгизингиз. Унга жаннатдан дарвоза очинг!» Шунда у бандага жаннатнинг насими ва муааттар ҳидлари кела бошлайди. Унинг қабри кўзи етадиган ергача кенгаяди. Унинг олдига кийимлари ва юзи чиройли, хушбўйлик уфуриб турган бир киши келади ва унга айтади: «Сенга хурсандлик! Бугун сенга ваъда қилинган кун келди». Маййит сўрайди: «Сен кимсан? Юзинг яхшилик олиб келадиган одамнинг юзига ўхшайди». У киши айтади: «Мен сенинг солиҳ амалингман». Банда: «Эй Раббим! Қиёматни қойим қил! Қиёматни қойим қил! Токи мен оилам ва мулкимга қайтайин».

Кофир банда агар бу дунёдан узилиб, Охиратга юзланса, унинг олдига осмондан юзи қора малоикалар оловдан бўлган кафан билан тушиб келадилар. Улар у одамнинг кўзи тушадиган ерда ўлтирадилар. Кейин Ўлим фариштаси келади ва унинг боши олдида ўлтириб айтади: «Эй ифлос нафс! Аллоҳнинг нафрати ва ғазабига чиқ!»  У одамнинг жони (қўрққанидан) жасади бўйлаб тирқираб кетади. Фаришта уни худди сихни ҳўл жундан суғургандек суғуриб олади. Ўлим фариштаси жонни олгач, ана у фаришталар унинг қўлида бир лаҳза ҳам қолдирмасдан жонни олиб, олов кафанга ўрайдилар. У жондан ер юзида бўлган энг сассиқ ўлимтикнинг ҳиди каби ҳид тарқала бошлайди. Фаришталар уни олиб осмонга кўтариладилар. Улар ҳар сафар малоикаларнинг жамоалари олдидан ўтар эканлар, малоикалар сўрайдилар: «Бу қайси ифлос руҳ экан?» Улар: «Фалончи фалончининг ўғли», деб ерда унга берилган энг хунук исм билан айтадилар.  

Фаришталар шундай ҳолатда дунё осмонига етиб борадилар ва бу руҳ учун йўл очишни сўрайдилар. Аммо унга йўл очилмайди». Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу оятни тиловат қилдилар: «Улар учун осмонлар эшиги очилмайди. Улар то туя игнанинг тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмайдилар». (Аъроф/40). Аллоҳ айтади: «Унинг китобини ернинг энг остида Сижжийнга ёзиб қўйинглар». Бас, шу пайт унинг руҳи қаттиқ улоқтириб юборилади». Сўнг Расулуллоҳ ўқидилар: «Кимки Аллоҳга ширк келтирса, бас, у худди осмондан қулаб тушган кимса кабидирки, уни йиртқич қуш олиб қочади. Ёки унинг мисоли бўрон учириб кетиб, тубсиз жарликка олиб бориб ташлаган кимсага ўхшайди». (Ҳаж/31). Бас, унинг руҳи жасадига қайтарилади ва унинг олдига икки фаришта келиб, уни ўтқизадилар. Фаришталар ундан сўрайдилар: «Раббинг ким?» У айтади: «А.. а… билмайман». Фаришталар ундан сўрайдилар: «Дининг нима?» У айтади: «А… а… билмайман». Фаришталар сўрайдилар: «Сизларга юборилган мана бу инсон ким?» У айтади: «А… а… билмайман». Шунда осмондан бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бу ёлғон гапирди. Бас, унга дўзах оловидан ўрин тайёрланглар ва оловдан кийим кийдиринглар. У учун дўзахга эшик очинглар». Шунда унга дўзахнинг иссиғи ва заҳарлари кела бошлайди. Қабри торайиб, уни шундай сиқадики, ҳатто унинг қовурғалари бир-бирига аралашиб кетади. Унинг олдига юзи ва кийимлари хунук, сассиқ ҳидли бир киши келиб айтади: «Сени хафа қиладиган нарса билан «хурсанд» бўл! Сенга ваъда қилинган кун мана шу! Банда ундан сўрайди: «Сен кимсан? Юзинг – ёмонлик олиб келадиган одамнинг юзи».  У жавоб беради: «Мен сенинг ёмон амалингман». Банда айтади: «Эй Раббим, Қиёматни қойим қилма!». (Ибну Манда, Байҳақий, Аҳмад ва бошқалар ривоятлари).