Ҳалол маҳсулотларни олиб кириш қонунга хилоф бўлса…
Савол: Биродарларим Кореяга савдо учун келиб-кетишади. Улардан бизга ўхшаган болалар қази, гўшт, узум ва шунга ўхшаш нарсаларни сўрашади. Улар Ўзбекистон ҳамда Кореядаги божхона ходимларига «Сумкангда нима бор?» деганда … деб айтишади. Агар божхона ходимлари кўриб қолса, олиб қўйишади. Дўстларим: «Ҳалол маҳсулотларни шу йўл билан олиб кирса, топаётган пулимизга ҳаром аралашиб қолмайдими?» деб сўрашаяпти.
Жавобингиз учун раҳмат. Илм йўлида олиб бораётган хизматларингизга Аллоҳ баракот берсин.
Б.
Жавоб: Яхши тилакларингиз учун ташаккур.
Сиз сўраган саволдаги масалага ўхшаган муаммо билан мурожаат қилган одамга Исламвеб саҳифасида берилган жавоб эътиборга лойиқ, деб ўйлаймиз.
فالقوانين التي تفرضها الدول لتنظيم حياة الناس منها ما تكون المصلحة فيه ظاهرة عامة وهذا لا تجوز مخالفته ويجب التزامه ظاهرا وباطنا،
ومنها ما لا يكون كذلك فيلتزم ظاهرا ولعل موضع السؤال من هذا القبيل، لكن ما يعرض الإنسان للعقوبة والمساءلة ونحوها ينبغي أن يصون عنه نفسه ما لم تدعه الحاجة الشديدة إليه.
Давлатлар одамлар ҳаётини тартибга солиш учун чиқарадиган қонунларнинг ичида омма учун манфаати очиқ-ойдин бўлганлари бор. Бундай қонунларга зид иш тутиш жоиз эмас. Уларга зоҳирда ҳам, ботинда ҳам амал қилиш вожибдир. Қонунлар ичида бундай бўлмаганлари бор, уларга зоҳиран амал қилинади. Саволингизнинг мавзуси шунга дохил бўлса керак. Локин инсон ўзини ўзи жазога ва сўроқ-саволга дучор қиладиган ишлардан – агар қаттиқ эҳтиёж шуни тақозо қилмаса – ўзини сақлаши керак. (islamweb/160105)