Давлат томонидан ажратиладиган нафақа (пенсия) ҳалолми?

Савол: Ҳаммага маълумки, Ўзбекистонда маълум йил ишлаган кишиларга пенсия берилади. Адам ҳам 60дан ошиб пенсия оладилар. Шу пенсия ҳалолми? Пенсияни ота ўзининг қарамоғидаги фарзандига бериши мумкинми?

Муслима.

Жавоб: Ислом фиқҳига кўра, маълум турдаги хизматчиларга маош бериш, меҳнатга яроқсиз ёки қаровчиси йўқ инсонларга нафақалар ажратиш, фуқароларнинг фаровонлиги ва тинчлигини таъминлаш, масжидлар, мадрасалар ва бошқа зарурий иморатларни қуриб, ишга тушириш, мамлакатни обод қилиш каби ишлар учун зарур бўладиган маблағ давлат хазинасидан (Байтулмол) сарф қилинади.

Дунёнинг турли давлатларида бугун амал қилаётган меҳнат нафақасига чиқариш ёки қарилик учун нафақа бериш тизимига келсак, булар ҳақида ҳозирги замон фуқаҳоларининг фикрлари шундайки,  бу тизимда рибо ва ҳаром ишлар аралашади, одамларнинг ҳақлари бир-бирига ўтиб кетади. Аммо халқ учун муқобил тизим мавжуд эмаслиги ва қонунлар мажбурий экани сабабидан булардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш жоиздир.

فلا يجوز للشخص الاشتراك في صندوق التقاعد لما في ذلك من الجهالة، ولكن لو أجبر على الاشتراك فيه فلا شيء عليه، ويحق له بعد التقاعد أن يأخذ مثل ما دفع؛ لأنه يعتبر استردادًا لماله. وأما ما زاد على ذلك فلا حق له فيه، فلا يحل له أخذه. وراجع الفتوى رقم: 8308 والله أعلم.

Нафақа (пенсия) жамғармасига аъзо бўлиш жоиз эмас. Чунки бу ишда ноаниқ мавҳумлик бор. Локин инсон учун бу жамғармага улуш ўтказиб туриш мажбурий бўлса, гуноҳ бўлмайди. У нафақага чиққандан кейин аввалда ўтказган миқдорича маблағ олишга ҳақли бўлади. Чунки бу ўзининг молини қайтариб олиш саналади. Бундан ортиғида унинг ҳақи бўлмайди – олиши ҳалол эмас. (islamweb/35848)

Шайх Мунажжиднинг фатвосида эса инсон олаётган нафақа ўзи қўшган улушдан ошиб кетса ҳам зарари йўқ, дейилган. Чунки бу маблағлар бировнинг ҳақи эмас, балки шу фуқаронинг давлат устидаги ҳақидир.

وأما نظام التقاعد الإجباري ، فالمكلف فيه معذور ، لأنه يؤخذ منه بغير اختياره ، ولهذا جوز كثير من أهل العلم الانتفاع بما يأتي من هذا النظام ، واعتبروا الزيادة من الدولة داخلة فيما يجب عليها من رعاية الضعفاء والقيام عليهم .

Мукаллаф инсон мажбурий нафақа тизимига қўшилишда маъзурдир. Чунки бу унинг ихтиёридан ташқари ҳолатда олинади. Шунинг учун кўп аҳли илмлар бу тизимдан келадиган молдан фойдаланишни жоиз, деб айтишган. Ортиқча келаётган пулни эса давлатнинг зиммасига вожиб бўлган вазифалардан бири, деб, яъни муҳтожларнинг ҳолидан хабардор бўлиш ва уларни ҳимоя остига олиш иши, деб қаралади. (islam-qa/96500)