Аёлларни масжидга боришдан қайтарилганми?

Савол: Аллоҳнинг сизларга раҳмати бўлсин. Фақат ҳақни айтадиганлардан қилсин.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни масжидга боришдан қайтарган деб эшитгандим. Нимага? Шу мавзуга оид оят-ҳадис бўлса айтиб беринг. Жазакаллоҳу хойрон.

Абдураҳмон.

Жавоб: Маълумки, масжид фарз намозларни жамоат билан ўқиш учун машруъ қилинган. Масжиднинг бундан бошқа вазифалари ҳам бор.

Намозни жамоат билан ўқишнинг савоблари ва фойдалари ниҳоятда кўп бўлиб, жамоат намозини йўлга қўйиш эркаклар зиммасидаги вазифадир. Аммо Шариатда фитнадан омонлик шарти билан аёлларнинг ҳам масжидга боришларига рухсат этилади.

* * *

  • Намозни жамоат билан ўқиш эркаклар учун, аммо …
  • Аёл киши учун энг афзал намоз – уйда ўқилган намоз;
  • Аёл кишининг жамоат намозига ҳозир бўлиши жоиз;
  • Масжидга бориш шарти – фитнадан омонлик;
  • Эр ўз аёлини жамоатдан ва дарслардан тўсмаслиги керак.

* * *

Намозни жамоат билан ўқиш эркаклар учун, аммо …

Фиқҳий Қомуснинг «Жамоат бўлиш талаб қилинадиган одамлар», деган бўлимида бундай келган:

مَنْ يُطَالَبُ بِالْجَمَاعَةِ :

9 – يُطَالَبُ بِصَلاَةِ الْجَمَاعَةِ – سَوَاءٌ كَانَ الطَّلَبُ عَلَى سَبِيل الْوُجُوبِ ، أَوْ عَلَى سَبِيل السُّنِّيَّةِ – : الرِّجَال الأحْرَارُ الْعُقَلاَءُ الْقَادِرُونَ عَلَيْهَا دُونَ حَرَجٍ ، فَلاَ تَجِبُ عَلَى النِّسَاءِ وَالْعبيْدِ وَالصِّبْيَانِ وَذَوِي الأَْعْذَارِ .

وَمَعَ ذَلِكَ تَصِحُّ مِنْهُمْ صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ ، وَتَنْعَقِدُ بِهِمْ ، عَلَى مَا هُوَ مُبَيَّنٌ بَعْدَ ذَلِكَ ، وَقَدِ اسْتَحَبَّ الشَّافِعِيَّةُ ، وَالْحَنَابِلَةُ جَمَاعَةَ النِّسَاءِ …

 وَلِقَوْلِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي حَدِيثِ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ : إِذَا حَضَرَتِ الصَّلاَةُ فَلْيُؤَذِّنْ أَحَدُكُمَا وَلْيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا وَسَوَاءٌ أَكَانَ ذَلِكَ فِي الْمَسْجِدِ أَمْ فِي غَيْرِهِ كَالْبَيْتِ وَالصَّحْرَاءِ .

وَسَوَاءٌ أَكَانَ الَّذِي يُصَلِّي مَعَ الإِْمَامِ رَجُلاً أَمِ امْرَأَةً . فَمَنْ صَلَّى إِمَامًا لِزَوْجَتِهِ حَصَل لَهُمَا فَضْل الْجَمَاعَةِ . الموسوعة الفقهية الكويتية – (27 / 169)

Жамоат намозини амалга ошириш талаби – бу талаб хоҳ вожиблик жиҳатидан бўлсин, хоҳ суннатлик жиҳатидан бўлсин – озод, оқил, жамоатга қийинчиликсиз келишга қодир эркаклар зиммасига юкланади. Демак, намозни жамоат бўлиб ўқиш аёллар, қуллар, гўдаклар ва узрли инсонларга вожиб бўлмайди. 

Лекин шу билан бир қаторда бу айтилган одамларнинг жамоат бўлиб намоз ўқишлари дуруст ҳисобланади. Буларнинг иштироки билан жамоат вужудга келади. Бу ҳақда кейин баён қилинади. Шофеийлар ва ҳанбалийлар аёллар жамоатини мустаҳаб санаганлар.

Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Молик бин Ал-Ҳувайрис ривоят қилган мана бу ҳадис далил: «Агар намоз вақти бўлса, иккингиздан бирингиз азон айтсин ва ёши каттангиз имом бўлсин».

Бунда намоз масжидда ўқиладими ёки уй ё саҳро каби бошқа ерда бўладими, фарқи йўқ. Яна имом билан бирга ўқийдиган одам эркак бўладими ёки аёлми фарқи йўқ. Демак, кимки аёлига имом бўлиб намоз ўқиса, ҳар икковлари учун жамоат савоби ҳосил  бўлади. (Ал-Мавсуа – 27/169).

 

Аёл киши учун энг афзал намоз – уйда ўқилган намоз

وَمَا سَبَقَ مِنْ أَفْضَلِيَّةِ صَلاَةِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسْجِدِ إِنَّمَا هُوَ بِالنِّسْبَةِ لِلرِّجَال ، أَمَّا بِالنِّسْبَةِ لِلنِّسَاءِ فَالْجَمَاعَةُ لَهُنَّ فِي الْبَيْتِ أَفْضَل مِنْهَا فِي الْمَسْجِدِ (1) لِقَوْل النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : صَلاَةُ الْمَرْأَةِ فِي بَيْتِهَا أَفْضَل مِنْ صَلاَتِهَا فِي حُجْرَتِهَا ، وَصَلاَتُهَا فِي مَخْدَعِهَا أَفْضَل مِنْ صَلاَتِهَا فِي بَيْتِهَا (أخرجه أبو داود من حديث ابن مسعود ، وصححه الحاكم ، ووافقه الذهبي) (الموسوعة الفقهية الكويتية – (27 / 172).

Жамоат намозини масжидда ўқишнинг афзаллиги фақат эркаклар учундир. Аммо аёлларга келсак, уларнинг жамоат бўлиб ўқишлари масжиддан кўра уйда афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аёл кишининг уйида ўқиган намози унинг ҳужрасида ўқиган намозидан афзал. Унинг уй ичида, парда орқасида ўқиган намози уйида ўқиган намозидан афзалдир». (Абу Довуд Ибн Масъуддан ривоят қилган; Ҳоким ва Заҳабий: саҳиҳ).

 

Аёл кишининг жамоат намозига ҳозир бўлиши жоиз

Аёл кишининг масжидда ўқиган намозидан кўра уйида ўқиган намози афзал эканлигини билдик. Аммо Исломда аёллар учун масжидга боришнинг ўзига яраша манфаатлари бўлиши ҳисобга олинган.

Фиқҳий Қомуснинг «Ибодат масаласида аёлларга хос бўлган ҳукмлар» бўлимида бундай келган:

 ( 4 ) وَمِنْهَا حُضُورُ الْمَرْأَةِ الْجُمُعَةَ وَالْعِيدَيْنِ وَصَلاَةَ الْجَمَاعَةِ مَعَ الرِّجَال : فَيَجُوزُ عِنْدَ جُمْهُورِ الْفُقَهَاءِ حُضُورُ الْمَرْأَةِ صَلاَةَ الْجَمَاعَةِ مَعَ الرِّجَال فِي الْمَسْجِدِ ، وَكَذَا حُضُورُهَا الْجُمُعَةَ وَالْعِيدَيْنِ . (1) وَانْظُرْ لِلتَّفْصِيل ( صَلاَةَ الْجَمَاعَةِ . صَلاَةَ الْجُمُعَةِ . صَلاَةَ الْعِيدَيْنِ ) .الموسوعة الفقهية الكويتية – (7 / 89).

4. … Жумҳур фуқаҳолар наздида аёл кишининг жамоат намозига эркаклар билан бирга масжидда ҳозир бўлиши жоиздир. Шунингдек, жумъа ва икки ийдга ҳозир бўлиши ҳам жоиз. (Ал-Мавсуа – 27/169).

 

Масжидга бориш шарти фитнадан омонлик

لَكِنْ هَذَا مُقَيَّدٌ بِمَا إِذَا أَمِنَ عَلَيْهَا ، وَكَانَ لاَ يَخْشَى الْفِتْنَةَ مِنْ خُرُوجِهَا ، فَإِنْ كَانَ يَخْشَى الْفِتْنَةَ فَلَهُ مَنْعُهَا . وَكَرِهَ مُتَأَخِّرُو الْحَنَفِيَّةِ خُرُوجَهَا وَلَوْ عَجُوزًا لِفَسَادِ الزَّمَانِ ؛ لِمَا رُوِيَ عَنِ السَّيِّدَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهَا قَالَتْ : لَوْ أَنَّ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى مَا أَحْدَثَ النِّسَاءُ لَمَنَعَهُنَّ الْمَسْجِدَ كَمَا مُنِعَتْ نِسَاءُ بَنِي إِسْرَائِيل.

الموسوعة الفقهية الكويتية – (7 / 91)

Локин бу рухсат аёлнинг хавфсизлигига ва уйдан чиқишда фитнага сабаб бўлмаслигига боғлиқдир. Агар эр фитна бўлишидан қўрқса, уни ман қилиши мумкин. Кейинги даврларда ўтган ҳанафийлар замонанинг бузилгани сабабли ҳатто қари аёлнинг ҳам масжидга чиқиши макруҳ, деб айтганлар. Чунки саййида Оиша разияллоҳу анҳодан бундай ривоят қилинган. У киши айтганлар: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар пайдо қилган нарсаларни кўрганларида эди уларни худди Баний Исроил аёллари ман қилинганидек масжиддан ман қилган бўлар эдилар». (Ал-Мавсуа – 91/7).

 

Эр ўз аёлини жамоатдан ва дарслардан тўсмаслиги керак

وَخُرُوجُ الزَّوْجَةِ مِنْ غَيْرِ إِذْنِ زَوْجِهَا يَجْعَلُهَا نَاشِزًا ، وَيُسْقِطُ حَقَّهَا فِي النَّفَقَةِ فِي الْجُمْلَةِ ، لَكِنْ لاَ يَنْبَغِي لِلزَّوْجِ أَنْ يَمْنَعَ زَوْجَتَهُ مِنْ زِيَارَةِ أَبَوَيْهَا وَعِيَادَتِهِمَا ؛ لأَِنَّ عَدَمَ الزِّيَارَةِ نَوْعٌ مِنَ الْعُقُوقِ وَقَطِيعَةِ الرَّحِمِ .

كَذَلِكَ لاَ يَنْبَغِي أَنْ يَمْنَعَهَا مِنَ الصَّلاَةِ فِي الْمَسْجِدِ وَحُضُورِ الْجُمُعَةِ وَالْعِيدَيْنِ وَدُرُوسِ الْوَعْظِ ؛ لِقَوْل النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لاَ تَمْنَعُوا إِمَاءَ اللَّهِ مَسَاجِدَ اللَّهِ.  (أخرجه أبو داود والحاكم وصححه ووافقه الذهبي). وَفِي رِوَايَةٍ : إِذَا اسْتَأْذَنَتْ أَحَدَكُمُ امْرَأَتُهُ إِلَى الْمَسْجِدِ فَلاَ يَمْنَعْهَا.

الموسوعة الفقهية الكويتية – (7 / 91)

Аёл кишининг эрининг изнисиз уйдан чиқиши уни итоатсизга айлантиради ва унинг нафақага бўлган ҳақи умумий тарзда соқит бўлади. Локин эр аёлини унинг ота-онаси зиёратидан ва уларнинг касалини кўришдан ман қилиши керак эмас. Чунки зиёрат қилмаслик оқ бўлиш ва силайи раҳмни узишнинг бир кўриниши саналади.

Шунингдек, эр аёлни масжидда намоз ўқишдан жумъа ва икки ийдга ҳозир бўлишдан, ваъз дарсларига қатнашишдан тўсиши тўғри бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳнинг чўриларини Аллоҳнинг масжидларидан ман қилманглар». (Абу Довуд, Ҳоким; Заҳабий: саҳиҳ). Бир ривоятда айтганлар: «Агар сизлардан бирингизнинг аёли масжидга чиқиш учун рухсат сўраса, уни қайтармасин».   (Ал-Мавсуа – 91/7).

Юқорида айтилганидек, аёлларнинг масжидга боришларидан кўзланадиган фойдалар ичида намоз ўқишдан ташқари ваъз ва маърузалар эшитиш, дарс олиш ёки дарс бериш ишлари ҳам борлигини эътибордан соқит қилиш керак эмас. Аёлларнинг илм-маърифатли бўлишлари бугун ниҳоятда муҳим ва зарурий ишлардандир. Оилада аёлнинг солиҳа ва тақволи бўлиши, илмга интилиб туриши фарзандлар тарбиясида ижобий аҳамиятга эга. Аёлларнинг бундай фазилатга эга бўлишларида масжидлардан унумли фойдаланиш лозим. Шуларни гапирар эканмиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларни масжидлардан тўсмаслик ҳақидаги кўрсатмалари нақадар ҳикматли эканига иқрор бўламиз.