Аёл киши эридан олдин ҳажга борса бўладими?
Савол: Эрдан олдин аёл ҳажга борса бўладими?
Азамат.
Жавоб: Ҳар бир мусулмон учун хоҳ у эркак бўлсин, хоҳ аёл, умрида бир марта Каъбани зиёрат қилиш фарздир.
Аллоҳ айтади:
وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ. آل عمران 97
“Агар йўлга қодир бўлсалар, одамларнинг зиммаларида Аллоҳ учун Байтуллоҳни зиёрат қилиш вазифаси бордир. Кимки куфр келтирса, бас Аллоҳ олам аҳлидан беҳожатдир».
(Оли Имрон 97).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрадилар: “Аллоҳ сизларга ҳажни фарз қилди, бас ҳаж қилингиз”. (Муслим ривояти).
Аёл кишининг ҳаж қилиши учун унга маҳрам ҳамроҳ бўлиши шарт қилинган. Маҳрам эри бўлиши ҳам мумкин ёки бошқа яқин эркак қариндоши бўлиши ҳам мумкин. Аммо аёл кишининг эридан аввал ёки кейин ҳаж қилишининг эътибори йўқ. Аёл киши имкон топса ва маҳрами бўлса, эридан аввал ҳам ҳаж қилаверади.
Podcast: Play in new window | Download