“Аллоҳим ҳаммамизни ёмон хулқлардан покласин”

Ассалому алайкум, азиз биродар. Аллоҳ йўлида «Шайтоний хулқлар»дан қутулиш  учун бераётган илмингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Сиздек илмли инсонлар бор экан, албатта динимиз ғолиб бўлади, иншоаллоҳ. Ҳар жумъа кунини кутиб яшаймиз. Ҳар сафарги дарсни эшитиб, бу гаплар менга тегишли экан, худди менга мени ичимни билиб гапираётганга ўхшайсиз. Ичимда шунча иллатлар бор экан, Аллоҳим ёмон хулқлардан ўзи покласин ҳаммамизни. Илоҳим илмингиз зиёда бўлсин. Оилангиз бахтига соғ-саломат бўлинг. Узр чиройли миннатдорчилик билдиришни ҳам билмайман. Энди Худо хоҳласа ўрганаман. Мени оддий тилакларимни қабул этинг.

Мастура.