Харидорга танлаш ҳуқуқи бериладиган ғойиб савдо – жоиз
Ислом фиқҳида сотувчининг қўлида мавжуд бўлмаган нарсани савдо қилишнинг бир неча хил кўринишлари борлиги айтилган. Шулардан бири «салам» савдоси бўлиб, бу ҳақда аввалги суҳбатда баён қилинди. Яна шунга ўхшаб кетадиган бай турларидан бири – сотувчининг мулки бўлган, аммо уни ҳозир кўрсатишнинг иложи йўқ молнинг савдоси.
Олди-сотди қилинадиган пайтда кўришнинг иложи бўлмайдиган нарсани бай қилиш ҳақида Исламвеб саҳифасида мана бундай фатво келтирилган:
فذهب أبو حنيفة وهو قول لمالك وقول للشافعي في القديم، ورواية عن أحمد إلى جواز بيع الغائب مع ثبوت الخيار للمشتري.
وذهب مالك في المشهور عنه و أحمد في أظهر الروايتين عنه إلى أنه لا يجوز إلا بالوصف أو الرؤية المتقدمة.
وذهب الشافعي في الجديد إلى المنع مطلقاً.
وقد استدل من ذهب إلى جوازه بعموم قول الله تعالى: وأحل الله البيع وحرم الربا [البقرة:275] وبما رواه الطحاوي في معاني الآثار أن عثمان وطلحة رضي الله عنهما تبايعا مالاً بالكوفة، فقال عثمان : لي الخيار، لأني بعت ما لم أر.
وقال طلحة : لي الخيار لأني ابتعت ما لم أر.
فحكما بينهما جبير بن مطعم ، فقضى بالخيار لطلحة ولا خيار لعثمان رضي الله عنهما.
فدل ذلك على ثبوت الخيار للمشتري.
والقول بالجواز مع ثبوت الخيار هو أرجح هذه الأقوال… والله أعلم.
Абу Ҳанифа, бир қавлда Молик, қадим қавлда Шофеий ва бир ривоятда Аҳмад харидорга танлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ғойиб савдонинг жоизлигини айтишган…
Бу турдаги савдони жоиз, деганлар умумий тарзда Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ савдони ҳалол қилди, рибони ҳаром қилди» (Бақара/275) оятини далил қилганлар. Яна улар Таҳовий «Маонил-осорда» ривоят қилган асарни ҳам далил келтирганлар. Унда айтиладики, Усмон ва Талҳа разияллоҳу анҳумолар Кўфадаги бир молни савдо қилишган. Шунда Усмон дедилар: «Танлаш ҳуқуқи менда, чунки мен кўрмасдан туриб сотдим». Талҳа дедилар: «Танлаш ҳуқуқи менда, чунки мен кўрмасдан туриб олдим». Шундан сўнг икковлари Жубайр ибн Мутъимни ўзларига ҳакам қилдилар. Жубайр танлаш ҳуқуқини Талҳага ҳукм қилдилар ва Усмонда танлаш ҳақи бўлмайди, дедилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Бу асар далолат қиладики, танлаш ҳуқуқи харидорда бўлади.
Танлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ғойиб нарсани олди-сотди қилиш жоиз, деган сўз қавлларнинг кучлисидир… Валлоҳу аълам. (islamweb/20577)
Бу айтилганларга кўра сотувчи ва харидор ҳозир кўришнинг иложи бўлмаган молни савдо қилишлари мумкин. Бунинг шарти шуки, харидор молни қўлга олгандан сўнг агар мол савдо пайтида келтирилган тавсиф ва таърифга тўғри келмаса, байни бекор қилиш ҳақига эга бўлади.