Эр ёки аёл вафот бўлса, бири иккинчисини ювиши мумкинми?
Савол: Маълумки ҳанафий мазҳабида аёли вафот этган эр ўз аёлини ювиб кафанлаши мумкин эмас, дейилади. Яъни аёл вафотидан сўнг у эрига номаҳрамдек бўлади, дейилади. Лекин ўтмишда айрим саҳобаларнинг вафот этган аёлларини ювиб, кафанлаганлари ҳақида ривоятлар бор экан. Менимча бошқа мазҳабларда бу жоиз саналади. Сиздан илтимос, саҳиҳ қавл қайси бири эканлигини тушунтириб берсангиз.
Аллоҳ уммат манфаати йўлида қилаётган хизматларингизни Ўзи мукофотласин!
Ҳурмат билан ғойибона талабангиз Умиджон.
Жавоб: Аллоҳ таоло яхши тилакларингизни қабул этсин. Динингиз аҳкомларини билиш учун қилаётган ҳаракатингизга ажрлар ато айласин. Сизнинг сўровингизга биноан, эр-хотиндан кимдир вафот бўлган ҳолатда бири иккинчисини ювиш мавзуси бўйича Фиқҳий қомусда зикр этилган масалалардан муҳим қисмларини таржима қилиб келтирамиз.
***
- Маййитни ювишдаги асл одат;
- Маййитни ювишга ким ҳақлироқ?
- Аёлнинг ўз эрини ювиши;
- Эрнинг ўз аёлини ювиши.
***
Маййитни ювишдаги асл одат
أ – الأْحَقُّ بِتَغْسِيل الْمَيِّتِ :
11 – الأْصْل أَنَّهُ لاَ يُغَسِّل الرِّجَال إِلاَّ الرِّجَال ، وَلاَ النِّسَاءَ إِلاَّ النِّسَاءُ ؛ لأِنَّ نَظَرَ النَّوْعِ إِلَى النَّوْعِ نَفْسِهِ أَهْوَنُ ، وَحُرْمَةُ الْمَسِّ ثَابِتَةٌ حَالَةَ الْحَيَاةِ ، فَكَذَا بَعْدَ الْمَوْتِ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (13 / 56).
Асл қоида шуки, эркакларни фақат эркаклар, аёлларни фақат аёллар ювади. Чунки бир жинснинг ўз жинсига назари енгилроқдир. Бир–бирининг авратига тегиш ҳаромлиги ҳаётлик пайтида ҳам, ўлимдан сўнг ҳам жорийдир. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 13/56).
Маййитни ювишга ким ҳақлироқ?
وَاخْتَلَفُوا فِي التَّرْتِيبِ . فَذَهَبَ الْحَنَفِيَّةُ إِلَى أَنَّهُ يُسْتَحَبُّ لِلْغَاسِل أَنْ يَكُونَ أَقْرَبَ النَّاسِ إِلَى الْمَيِّتِ ، فَإِنْ لَمْ يَعْلَمِ الْغُسْل فَأَهْل الأْمَانَةِ وَالْوَرَعِ . (الفتاوى الهندية 1 / 160، الموسوعة الفقهية الكويتية – (13 / 56).
Уламолар тартиб масаласида турли ижтиҳодда бўлганлар. Ҳанафий мазҳабига кўра ювувчи одамниннг маййитга энг яқин киши бўлиши мустаҳабдир. Агар у ғусл қилдиришни билмаса, бу иш омонатдор ва тақво эгасига топширилади. (Фатовойи ҳиндия1/160; Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 13/56).
وَذَهَبَ الْحَنَابِلَةُ إِلَى أَنَّ الأْوْلَى بِالتَّغْسِيل وَصِيُّ الْمَيِّتِ إِذَا كَانَ عَدْلاً ، وَيَتَنَاوَل عُمُومُهُ مَا لَوْ وَصَّى لاِمْرَأَتِهِ ، وَهُوَ مُقْتَضَى اسْتِدْلاَلِهِمْ بِأَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ وَصَّى لاِمْرَأَتِهِ فَغَسَّلَتْهُ . وَكَذَا لَوْ أَوْصَتْ بِأَنْ يُغَسِّلَهَا زَوْجُهَا (نيل المآرب 1 / 220 ).
Ҳанбалийлар мазҳабида ювишга ҳақли одам – агар адл бўлса – маййит васият қилган одамдир. Бу сўз кўринишидан аёлига васият қилган ҳолатга ҳам тегишлидир. Ҳанбалийларнинг далиллари шуки, Абу Бакр разияллоҳу анҳу ўз аёлларига васият қилганлар ва у кишини аёллари ювган. Шунингдек, аёл ҳам ўз эрига васият қилиши мумкин. (Найлул-маориб – 1/220).
وَبَعْدَ وَصِيِّهِ أَبُوهُ وَإِنْ عَلاَ ، ثُمَّ ابْنُهُ وَإِنْ نَزَل ، ثُمَّ الأَْقْرَبُ فَالأَْقْرَبُ كَالْمِيرَاثِ ، ثُمَّ الأَْجَانِبُ ، فَيُقَدَّمُ صَدِيقُ الْمَيِّتِ ، وَبَعْدَ وَصِيِّهَا أُمُّهَا وَإِنْ عَلَتْ ، فَبِنْتُهَا وَإِنْ نَزَلَتْ ، فَبِنْتُ ابْنِهَا وَإِنْ نَزَل ، ثُمَّ الْقُرْبَى فَالْقُرْبَى . (غاية المنتهى 1 / 230 ، 231 ط مطبعة دار السلام بدمشق، الموسوعة الفقهية الكويتية – (13 / 57).
Васият қилинган одамдан сўнг – ҳар қанча юқориласа ҳам – маййитнинг отаси туради. Кейин ҳар қанча қуйи бўлса ҳам маййитнинг ўғли туради. Кейин меросда бўлгани каби тартиб билан энг яқин қариндошлар туради. Кейин бегоналар. Бу ҳолда аввал маййитнинг дўсти туради.
Аёл кишида васият қилинган одамдан сўнг – ҳар қанча юқориласа ҳам – онаси туради. Ундан сўнг ҳар қанча қуйилaса ҳам қизи туради. Кейин тартиб билан энг яқин қариндош аёллар туради. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 13/57).
Аёлнинг ўз эрини ювиши
ب – تَغْسِيل الْمَرْأَةِ لِزَوْجِهَا :
12 – لاَ خِلاَفَ بَيْنَ الْفُقَهَاءِ فِي أَنَّ لِلْمَرْأَةِ تَغْسِيل زَوْجِهَا ، إِذَا لَمْ يَحْدُثْ قَبْل مَوْتِهِ مَا يُوجِبُ الْبَيْنُونَةَ . فَإِنْ ثَبَتَتِ الْبَيْنُونَةُ بِأَنْ طَلَّقَهَا بَائِنًا ، أَوْ ثَلاَثًا ثُمَّ مَاتَ ، لاَ تُغَسِّلُهُ ؛ لاِرْتِفَاعِ مِلْكِ الْبُضْعِ بِالإِْبَانَةِ . )الموسوعة الفقهية الكويتية – (13 / 57).
Барча фуқаҳолар назарларида агар эркак вафот этишидан олдин ўртада боин талоқ содир бўлмаган бўлса, аёл киши ўз эрини ювишида бирор ихтилоф йўқ. Аммо эр аёлини боин талоқ ёки уч талоқ қилган, сўнг вафот этган бўлса, эрнинг аёлга эгалик ҳаққи буткул кўтарилгани сабаб аёли уни ювмайди. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 13/57).
(«Боин» талоқ – янги никоҳсиз қайта турмуш қуриб бўлмайдиган ажралиш).
Аёл кишининг ўз эрини ювиши жоизлигининг асоси Оиша разияллоҳу анҳодан бўлган мана бу ривоятдир.
عَنْ عَبَّاد بْنِ عَبْد اللْه بْنِ الزبيْرِ قال… وكانت عائشة تقول لو استقبلت من أمري ما استدبرت ما غسله إلا نساؤه . (رواه أبو داود، قال الشيخ الألباني : حسن).
Аббод ибн Абдиллоҳдан ривоят. Оиша айтар эдилар: «Мен кейинроқ англаган нарсамни олдинроқ билганимда эди Расулуллоҳни ўз аёлларидан бошқа одам ювмаган бўлар эди«. (Абу Довуд ривоятлари; шайх Албоний: ҳасан).
Авнул-Маъбуд китобидан ушбу ҳадиснинг шарҳига назар соламиз:
قال الشوكاني فيه متمسك لمذهب الجمهور أي في جواز غسل أحد الزوجين للآخر ولكنه لا يدل على عدم جواز غسل الجنس لجنسه مع وجود الزوجة ولا على أنها أولى من الرجال. (عون المعبود – (8 / 288).
Шавконий деди: «Бу ҳадис жумҳурнинг мазҳабини – яъни эр–хотиннинг бир–бирини ювиши жоиз эканини – қувватлайди. Локин ҳадис аёл мавжуд бўлгани ҳолда эркак эркакни ювиши жоиз эмас ёки эркакдан кўра аёл киши ювгани афзал, деган хулосага далолат қилмайди«. (Авнул-Маъбуд – 8/288).
Эрнинг ўз аёлини ювиши
ج – تَغْسِيل الزَّوْجِ لِزَوْجَتِهِ :
13 – ذَهَبَ الْحَنَفِيَّةُ فِي الأَْصَحِّ ، وَهُوَ رِوَايَةٌ عَنْ أَحْمَدَ إِلَى أَنَّهُ لَيْسَ لِلزَّوْجِ غُسْلُهَا ، وَإِلَيْهِ ذَهَبَ الثَّوْرِيُّ ؛ لأِنَّ الْمَوْتَ فُرْقَةٌ تُبِيحُ أُخْتَهَا وَأَرْبَعًا سِوَاهَا ، فَحَرَّمَتِ الْفُرْقَةُ النَّظَرَ وَاللَّمْسَ كَالطَّلاَقِ (ابن عابدين 1 / 575).
وَيَرَى الْمَالِكِيَّةُ وَالشَّافِعِيَّةُ ، وَهُوَ الْمَشْهُورُ عِنْدَ الْحَنَابِلَةِ أَنَّ لِلزَّوْجِ غُسْل امْرَأَتِهِ ، وَهُوَ قَوْل عَلْقَمَةَ وَعَبْدِ الرَّحْمَنِ وَقَتَادَةَ وَحَمَّادٍ وَإِسْحَاقَ . لأِنَّ عَلِيًّا رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ غَسَّل فَاطِمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا وَاشْتَهَرَ ذَلِكَ فِي الصَّحَابَةِ فَلَمْ يُنْكِرُوهُ ، فَكَانَ إِجْمَاعًا .
وَلأِنَّ النَّبِيَّ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ قَال لِعَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهَا : مَا ضَرَّكِ لَوْ مِتِّ قَبْلِي فَقُمْتُ عَلَيْكِ ، فَغَسَّلْتُكِ وَكَفَّنْتُكِ ، وَصَلَّيْتُ عَلَيْكِ ، وَدَفَنْتُكِ (أخرجه ابن ماجه).
إِلاَّ أَنَّهُ يُكْرَهُ مَعَ وُجُودِ مَنْ يُغَسِّلُهَا ، لِمَا فِيهِ مِنَ الْخِلاَفِ وَالشُّبْهَةِ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (13 / 58).
Ҳанафийларда тўғрироқ қавлга кўра (бир ривоятда Аҳмад ҳам шуни айтганлар), эркак киши ўз аёлини ювиши мумкин эмас. Саврий ҳам шундай деган. Чунки ўлим аёлнинг синглисини ҳалол қилади ва бу аёлдан бошқа тўрта аёл мубоҳ бўлади. Демак, айрилиқ худди талоқ каби назарни ва ушлашни ҳаром қилади. (Ибн Обидин 1/575).
Моликий ва шофеийлар, машҳур қавлда ҳанбалийлар эркак ўз аёлини ювиши мумкин, дейдилар… Чунки Али разияллоҳу анҳу Фотима разияллоҳу анҳони ювганлар. Бу воқеа саҳобалар ўрталарида машҳур бўлган ва улар бу ишни инкор қилмаганлар. Шундай қилиб бу ижмо саналган. Бу ишга яна бир далил шуки, Набий алайҳиссалоту вассалом Оиша разияллоҳу анҳога айтганлар: «Агар сен мендан аввал вафот бўлсанг, сенга зарар йўқ – ўзим устингда туриб, сени ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб, сени дафн қиламан«. (Ибн Можа; Албоний: ҳасан).
Илло аёлни ювадиган одам бор бўлса, ихтилоф ва шубҳа мавжудлиги туфайли (эрнинг ювиши) макруҳ бўлади. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 13/58).