Жавобларингизни текширинг (21 – 30 кунлар)
Йигирма биринчи кун
T (тўғри) ёки H (нотўғри) белгисини қўйинг:
- Таровиҳни ўлтириб ўқиш мумкин эмас Н
- Таровиҳ пайтида гаплашиб ўтириш мумкин эмас Т
- Таровиҳга аёллар ва болалар бориши мумкин эмас Н
- Таровиҳни хуфтондан олдин ўқиш мумкин эмас Т
- Таровиҳни масжиддан бошқа ерда ўқиш мумкин эмас Н
Доскадаги сурат. Мана шу ўйинчоқлардан қайси бири ортиқча?
Жавоб: Ўртадаги ўйинчоқ.
***
Йигирма иккинчи кун
Расулуллоҳ оғизларини очганларида 3 хил нарсадан бирини истеъмол қилар эдилар. Шу 3та нарса нима?
Жавоб: 1. Янги (ёки ҳўл) хурмо; 2. Қуритилган хурмо; 3. Сув.
Экрандаги сурат. Расмлардан битта ортиқчасини белгиланг:
Жавоб: Пастдаги қаторда, ўнг томондан иккинчи сурат – копток.
***
Йигирма учинчи кун
Қийин ишга дучор бўлганда ўқиладиган дуони араб тилида ёзинг:
Жавоб:
اللهم لا سهل الا ما جعلته سهلا وأنت تجعل الحزن إذا شئت سهلا
Экрандаги тасвир. Бўш турган катакни тўлдириш.
Жавоб: Доира ичида ромб.
***
Йигирма тўртинчи кун
Тўғрими (Т) ёки нотўғри (Н)?
- Бадр билан Мадинанинг ораси – 119 км 1000 метр. T
- Бадрда мусулмонларнинг сони мушриклардан 3 баробар кам эди. T
- Бадр жанги Рамазон ойидан 17 кун ўтмай туриб содир бўлган. T
Лабиринт. Масжидгача бўлган энг яқин йўлни топиш.
Жавоб: Юқорида, биринчи йўл.
***
Йигирма бешинчи кун
:Қуйидаги оятнинг таржимасини ёзинг
{ وَمَا النَّصْرُ إِلاَّ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ } (سورة الأنفال 10).
Жавоб: «Ғалаба фақат Аллоҳ томонидан келади. Аллоҳ азиз ва ҳакийм Зотдир». (Анфол сураси, 10 оят).
Ребус: Лайлатулқадр.
***
Йигирма олтинчи кун
Рамазоннинг 8 фазилатидан 4тасини ёзинг:
- Рамазон – Қуръон ойи
- Рамазон – яхши хулқлар ойи
- Рамазон – сабр ойи
- Рамазон – ғалабалар ойи
- Рамазон – ғайрат ойи
- Рамазон – сахийлик ойи
- Рамазон – тартиб–интизом ойи
- Рамазон – Лайлатулқадр яширинган ой
Ребус: Тиловат.
***
Йигирма еттинчи кун
Биз Қадр кечасининг 3та фазилатини биламиз. Ҳар бир фазилатга далолат қиладиган 1тадан сўз ёзинг:
1. Қуръон; 2. Жаброил; 3. Дуо.
Доскадаги шакл. Оловранг доиранинг қайси бири катта?
Жавоб: Иккиси баб–баробар.
***
Йигирма саккизинчи кун
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мақтаган 2та энг афзал амал нима?
Жавоб:
- Намозни вақтида ўқиш;
- Ота–онага яхшилик қилиш;
- Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш.
Доскадаги сурат. 4 хил нарсадан биттаси бошқача жойлашган. Ўшани белгиланг.
Жавоб: Уч дона олма.
***
Йигирма тўққизинчи кун
Фитр садақасининг фойдаларини ёзинг:
Жавоб:
- Рўзанинг камчиликларига каффорат бўлади;
- Камбағаллар шундан овқат пиширадилар.
Экрандаги шакл. Бўш катакни тўлғазиш.
Жавоб: Ўнг бурчаги қорага бўялган ромб.
***
Ўттизинчи кун
«Бу қандай рўза?» деган саволга жавоб беринг:
Жавоб: Бу болани Аллоҳ меҳмон қилибди.
Вариант: Билмасдан бирор нарса еб юборса, рўзаси бузилмайди.
Бўяш учун шакл. Вертолёт.