Жавобларингизни текширинг (11 – 20 кунлар)
Ўн биринчи кун
Пайғамбарлар
Нуқталар ўрнига пайғамбарларнинг номларидан мос келадиганини топиб ёзинг ва шеърни ёд олинг:
Яҳуду насоро ҳам,
Жамики аҳли олам,
Отамиз деб улуғлар,
У зотнинг исми …………..! (Одам)
* * *
Аллоҳ учун кўп андуҳ
Чекиб аммо демай уҳ
Тўққиз юзу эллик йил
Даъватда ўтдилар ………! (Нуҳ)
* * *
Ўзинг буюк подшоҳим
Қабул этгил, Илоҳим!
Дея Байтул-Ҳаромни
Тикладилар ……………..! (Иброҳим)
* * *
Ўтди мингларча ой, йил,
Ҳали ҳам ҳамма қойил:
«Сўйсангиз розиман», деб
Бошин тиккан ……………….! (Исмоил)
Доска ичидаги сурат. Мана шу қўғирчоқлар гуруҳидан қайси бири жуфт? Ўшани доира ичига олинг.
Жавоб: Биринчи қатордан ўнг томондаги сурат.
***
Ўн иккинчи кун
Пайғамбарлар
Нуқталар ўрнига пайғамбарларнинг номларидан мос келадиганини топиб ёзинг ва шеърни ёд олинг:
Илму ақли расодир,
Мўжизаси асодир,
Фиръавнни зир титратган
Зотнинг исми …………! (Мусодир)
* * *
У зот яшаган замон
Девлар қолмади омон.
Ҳайвонлару қушларга
Подшоҳ бўлган ………………..! (Сулаймон)
* * *
Бутун оламга раҳмат,
Инжил номлаган Аҳмад,
Расулларнинг сўнггиси –
Саййидимиз ………………..! (Муҳаммад)
Экрандаги сурат. Жуфти йўқ коптокни топинг.
Жавоб: Пастда, ўнг томондан иккинчи копток.
* * *
Ўн учинчи кун
Жумлалар ёнига «T» (тўғри) ёки «Н» (нотўғри) белгисини қўйинг:
- Сиз билан биров урушмоқчи бўлса, унга «Мен рўзаман», деб, 3 марта айтасиз. H
- Уламолар айтишадики, сабр 3 хил бўлади. T
- Таровиҳни биринчи бўлиб ўқиган Умар ибнул Хаттоб разияллоҳу анҳу. H
- Таровиҳ – дам олиб, ухлаб ўқиладиган намоз. H
- Нафс рўза тутишни яхши кўради. H
Доскадаги сурат. Бу неъматларнинг баъзилари ҳақида ушбу тақвимда ёзилган. Ўшалардан «а» ҳарфи билан бошланадиганини топинг.
Жавоб: Ажваҳ.
* * *
Ўн тўртинчи кун
Шу тақвимдан уйқуга ётаётган пайтда ўқийдиган дуони топиб ёзинг.
Жавоб:
اللَّهُمَّ عالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فاطِرَ السَّمَاواتِ وَالْأرْضِ رَبَّ كُلِّ شَيْئٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إلّا أنْتَ أعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطانِ وَشَرَكِهِ وَأنْ أقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءًا أوْأَجُرَّهُ إلَى مُسْلِمٍ.
Ребус: Тақво
* * *
Ўн бешинчи кун
Рўза тутишнинг уч хил фойдасини ёзинг.
Жавоб:
1. Ақлий фойдалар;
2. Жисмоний фойдалар;
3. Маънавий фойдалар.
Лабиринт. Қайси йўлдан юрсам экан…
Жавоб: «Б» йўл.
* * *
Ўн олтинчи кун
Саҳарликнинг сизга ёқадиган 2та фойдасини ёзинг:
1. Бола ғайратли бўлади………………………
2. Рўзани қийналмай тутади……. (Вариант: «Саҳарлик савобини олади»).
Ребус: Намоз
* * *
Ўн еттинчи кун
Нуқталар ўрнини тўлдиринг:
Бу сўзлардир дурдона
Ёдлаб ол дона-дона
Икки зотни рози қил!
Улар ким? ……………………! (Ота-она)
Яшайин десанг ёшинг,
Ошайин десанг ошинг,
Алоқани ҳеч узмай
Рози қил ………………………! (Қариндошинг)
Ребус: Ибодат
* * *
Ўн саккизинчи кун
Қуйидаги сўзлар ишлатилган бир ҳадис келтиринг ва унинг арабчасини топинг:
кечалар, намоз, кимки, иймон, кечирилиш, савоб, гуноҳлар, ўтган, Рамазон, умид, ўқиса, ҳамма, унинг.
Жавоб:
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон кечаларида иймон билан ва савоб умидида намоз ўқиса, унинг ҳамма ўтган гуноҳлари кечирилади». (Муттафақун алайҳ).
عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: «من قام إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه» (متفق عليه)
Ҳилол кроссворди:
1. Иймон; 2. Намоз; 3. Закот; 4. Тоқат; 5. Аллоҳ; 6. Ҳилол; 7. Лавҳ; 8. Рамазон; 9. Ҳаж.
* * *
Ўн тўққизинчи кун
Тўғрими («Т») ёки нотўғрими («Н»)?
- Ифторликда кам овқат еган бола эртасига қийналиб қолади. H
- Қориннинг олтидан икки қисмини овқатга ажратиш керак. T
- Саҳарликда яхши овқатланиш учун ифторликда озроқ ейиш керак. T
- Саҳарликка турмаган бола эртасига қийналиб қолади. T
- Ақл инсонни кўп ухлашга ўргатади. H
- Нафснинг ақли бўлмайди. T
Ребус: Хурмо
* * *
Йигирманчи кун
Тўртта масжид сурати бор саҳифага қаранг. Шу масжидларнинг номини тўғри ёзинг:
1. Масжидул–Ҳаром;
2. Масжидун-набавий;
3. Масжидул-Ақсо;
4. Хожа Аҳрор валий (Хўжа Аҳрор валий).
Доскадаги сурат: Бу жониворлардан қайси бири сувни кўпроқ яхши кўради?
Жавоб: Пастки қаторда, ўнг томондан биринчи сурат – саккизоёқ.