Жавобларингизни текширинг (1-10 кунлар)

******************

Биринчи кун

Осмондан Қуръон
Тушган бир замон
Билсанг бу ойнинг
Исми – Рамазон.

Болаю болиғ,
Мўмину солиҳ
Рўза тунлари
Ўқир таровиҳ.

Минг ойга татир
Сирли тун надир
Билмасанг эшит:
Лайлатулқадр!

Ребус: Таровиҳ

******************

 Иккинчи кун

Савол: Биз Рамазонни нима учун яхши кўрамиз?

(Тўғри жавоб қизил рангда)

1.    Рамазонда нозу неъматлар кўп бўлади.

2.    Рамазон тугаганда байрам қилинади.

3.    Рамазон ойида Қуръон нозил қилинган.

4.    Рамазонда ҳамма таровиҳ ўқийди.

Ребус: Рамазон

******************

Учинчи кун

Савол: Биз нима учун Рамазон ичида Қуръонни хатм қиламиз?

Жавоб:

1. Расулуллоҳнинг суннатлари бўлгани учун;

2. Қуръон Рамазонда нозил бўлгани учун.

Ребус: Ислом

******************

Тўртинчи кун

Савол: Бу қандай сўз?

Бир сўз бор, уни:

  • овқат устида айтилади;
  • эшитган одам хурсанд бўлади;
  • шу сўзни айтган одамга «раҳмат» ёки «ўзингиз …», деб айтилади.

Шу сўзни топинг!

Жавоб: Марҳамат (марҳамат, олинг, овқатга марҳамат қилинг)

Экрандаги сурат: Мева: 8 дона; Сабзавот: 5 дона.

 ******************

Бешинчи кун

Савол: Рамазонда бир бола ўртоғини сўкди. Ўртоғи ҳам уни сўкса нима бўлади?

(Тўғри жавоб қизил рангда)

  • Рўзаси очилиб кетади.                            Н
  • Ҳеч нима қилмайди – зўр бўлади.          Н
  • Рўзасининг савоби ўчирилиб кетади.   Т

******************

Олтинчи кун

Бу оятнинг ўзбекча таржимасини ёзинг:

{ شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاس …}  (سورة البقرة 185).

Жавоб:«Рамазон шундай ойки, унда одамларга ҳидоят бўлсин учун Қуръон нозил қилинган …»

Ребус: Жаннат

******************

Еттинчи кун

Савол: Жумлалар ёнига «Т» (тўғри) ёки «Н» (нотўғри) белгисини қўйинг:

Рамазон ойи ичида:

  • Қуръонни хатм қилиш мусулмонлар учун вожиб.      Н
  • Таровиҳ намозида Қуръон ўқилади.                           Т
  • Хуфтон намозида Қуръон ўқилади.                            Т
  • Хуфтоннинг суннатидан кейин витр ўқилади.            Н
  • Бировни сўкиш мумкин эмас.                                       Т

Кроссворд:

1.    Намоз; 2. Закот; 3. Таровиҳ; 4. Ҳамза; 5. Аср; 6. Рамазон; 7. Наср; 8. Рўза; 9. Аъроф; 10. Фитр; 11. Рамла.

******************

Саккизинчи кун

Сабрнинг 3 хил турини ёзинг:

1.    Мусибатга сабр қилиш; 2. Гуноҳдан тийилишга сабр қилиш; 3. Ибодатга сабр қилиш.

Доска ичидаги суратлар. Фарқли тўпламни топинг:

Жавоб: Биринчи қатор, ўнг томондан биринчи сурат.

******************

Тўққизичи кун

Пиллапоя ҳақида топишмоқ

Пиллапоя бир санасам, ўттиз чиқди,

Бир қарасам, йигирмаю тўққиз чиқди.

Иккисини қўшганимда во ажобо

Натижаси ҳеч ками йўқ – тўкис чиқди.

Саноғига қизиқмаган бепарволар

Еб тўймагур бефаросат ҳўкиз чиқди.

Саволлар:

«Пиллапоя» нима?

«Натижаси» нима дегани?

«Ҳўкиз» ким?

Жавоблар:

«Пиллапоя» Рамазон кунлари.

«Натижаси» – Савоби.

«Ҳўкиз» – Кўза ёки рўза тутмаган одам.

******************

Ўнинчи кун

:Қуйидаги оятнинг таржимасини ёзинг

{ وَاصْبِرُوا إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ } (سورة الأنفال 46)

Жавоб:

«Сабр қилинглар, шубҳасиз Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир». (Анфол сураси, 46 оят).

Доскадаги савол: Шу суратда нечта минора кўраяпсиз?

Жавоб: 10та.