Тиловат савобини маййитлар руҳига ҳадя қилиш мумкинми?
Савол: Рамазон – ибодатлар ва Қуръон ойи. Шу муносабат билан Қуръонни бир неча марта ҳатм қилиб, унинг савобини ота-онага ва яқинларига, деб ҳадя қилинса бўлаверадими? Ўзингизга ҳам ажр бўладими? Шу ҳақида кенгроқ ва иложи бўлса тезроқ тушунтириб беринг. Кейин хатмонанинг охирини намозда дуо билан тугатса бўлаверадими? Жавобингиз учун жазакаллоҳул хойр.
Абдулҳамид.
Жавоб: Аллоҳ таоло Рамазонни ғанимат билиб қилаётган ибодатларингизни қабул айласин. Қуръони карим тиловатини ўтганлар руҳига ҳадя қилиш салаф ва халаф уламолар ўрталарида икки хил ижтиҳодга сабаб бўлган масалалардан биридир. Қавлларнинг тўғрироғи – жоизлик, валлоҳу аълам.
فالصحيح إن شاء الله وصول ثواب القراءة للميت.
… Саҳиҳ қавл қироат савобининг маййитга етишидир, иншоаллоҳ. (islamweb/3406).
فالراجح إن شاء الله وصول ثواب ذلك إليه لأنه من عمل عملاً ملك ثوابه ومن ملك شيئا فله أن يهبه ما لم يقم بالموهوب له مانع من الانتفاع بالثواب ولا يمنع منه إلا الكفر والموت ليس بمانع بدليل وصول الدعاء. وأما حديث: «إذا مات ابن آدم انقطع عمله إلا من ثلاث………الخ» فالمنقطع عنه إنما هو ثواب عمله هو، وليس عمل غيره. والعلم عند الله تعالى.
Кучли ижтиҳод шуки, унинг (тиловатнинг – тарж.) савоби маййитга етади, иншоаллоҳ. Чунки ким бирор амални бажарса, унинг савобига ўзи эгалик қилади. Шундай экан, агар ҳадя қилинувчи томонда савобдан фойдаланишдан тўсадиган бирор монелик мавжуд бўлмаса, савоб эгаси ўз савобини ҳадя қилиши мумкин. Бу савобдан маййитни тўсадиган нарса фақат куфрдир. Ўлим эса монелик қилмайди. Бунинг далили маййитга дуонинг етишидир.
Аммо «Агар инсон вафот этса, унинг амали узилади. Илло уч нарса тўхтамайди…» деган ҳадисга келсак, маййитдан узиладиган нарса, ўзининг амалидан келадиган савобдир – бошқанинг амалидан эмас. Ҳамма илм Аллоҳдадир. (islamweb/683).
Инсон ҳар қандай солиҳ амални бошлаётган пайтда фақат Аллоҳ таолонинг розилигини олайин, деб, чин ихлос билан ният қилиши ва амални Расулуллоҳ ўргатганларидек кўринишда бажариши шарт. Амаллар қабул бўлиши ва савоблар ато қилинишининг икки муҳим шарти мана шудир. Инсон Аллоҳга илтижо қилиб, бу солиҳ амалидан ўзига ҳам савоб беришини, маййитга ҳам етказишини сўраши ўринли бўлади, валлоҳу аълам. Аллоҳ таоло ҳар бир яхши амал учун ўн баробар, етти юз баробар, истаса, ундан ҳам кўп ва чексиз равишда ажр-савоблар ато этади.
Хатми Қуръонни намоз ичида адо этгандан сўнг қандай дуо қилинади, деган масалада қуйидаги суҳбат билан танишишни тавсия қиламиз: