Азонни эшитиб, овқатдан тўхтамаган одамнинг рўзаси очилади (2)
Баъзилар учун чалшкашлик туғдирган нуқта
Баъзи одамлар Ибн Умми Мактумнинг азони ҳақидаги ҳадисни азон айтилаётган пайтда ҳам овқатдан тўхтамасликка ҳужжат қилиб олишлари мумкин. Бу нотўғри ишдир.
Ибн Ҳажарнинг мана бу сўзларига эътибор берайлик:
قَوْله : ( أَصْبَحْت أَصْبَحْت )
أَيْ دَخَلْت فِي الصَّبَاح ، هَذَا ظَاهِره ، وَاسْتُشْكِلَ لِأَنَّهُ جَعَلَ أَذَانَهُ غَايَةً لِلْأَكْلِ ، فَلَوْ لَمْ يُؤَذِّنْ حَتَّى يَدْخُلَ فِي الصَّبَاحِ لَلَزِمَ مِنْهُ جَوَازُ الْأَكْلِ بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ ، وَالْإِجْمَاع عَلَى خِلَافه. (فتح الباري لابن حجر – (2 / 422).
«Субҳга кирдинг–субҳга кирдинг», деган калима. Мана шу калима чалкашликка сабаб бўлган. Чунки Расулуллоҳ Ибн Умми Мактумнинг азонини овқат ейиш вақтининг чегараси қилдилар. Шунга кўра агар у то субҳга кирмагунча азон айтмаган бўлганда, фажрдан сўнг ҳам еявериш жоизлиги келиб чиққан бўлар эди. Ижмоъ эса бунинг зиддигадир… (Ибн Ҳажар, Фатҳул-Борий – 2/422).
Азон айтилиши овқат ейишни ҳаром қилади
Ибн Ҳажар ўз сўзларининг давомида ана шундай хулосага келадилар.
وَأَقْرَبُ مَا يُقَال فِيهِ إِنَّ أَذَانَهُ جُعِلَ عَلَامَةً لِتَحْرِيمِ الْأَكْل وَالشُّرْب ، وَكَأَنَّهُ كَانَ لَهُ مَنْ يُرَاعِي الْوَقْتَ بِحَيْثُ يَكُون أَذَانه مُقَارِنًا لِابْتِدَاءِ طُلُوع الْفَجْر وَهُوَ الْمُرَاد بِالْبُزُوغِ ، وَعِنْدَ أَخْذِهِ فِي الْأَذَان يَعْتَرِضُ الْفَجْرُ فِي الْأُفُق ، ثُمَّ ظَهَرَ لِي أَنَّهُ لَا يَلْزَم مِنْ كَوْنِ الْمُرَاد بِقَوْلِهِمْ » أَصْبَحْت » أَيْ قَارَبْت الصَّبَاح وُقُوعُ أَذَانِهِ قَبْلَ الْفَجْرِ لِاحْتِمَالِ أَنْ يَكُونَ قَوْلهمْ ذَلِكَ يَقَع فِي آخِرِ جُزْءٍ مِنْ اللَّيْل وَأَذَانُهُ يَقَع فِي أَوَّل جُزْء مِنْ طُلُوع الْفَجْر (فتح الباري لابن حجر – (2 / 422).
Бу ўринда айтиладиган сўзларнинг ҳақиқатга яқинроғи шуки, Ибн Умми Мактумнинг азони емоқ–ичмоқ ҳаромлигининг аломати қилинган. Кўринишидан унинг ёнида вақтни кузатиб турадиган одам бўлган. Шунда унинг азони тонг отиши бошланишига яқин бўлади. Тонгдан мурод шудир. У азон айтишга киришганда уфқда тонг ёйилади. Кейин менинг тушунганим шундайки, одамларнинг «Субҳга кирдинг-субҳга кирдинг!» яъни «субҳ яқинлашди!», деган сўзларидан унинг азони тонг отишидан аввал бошланган, дегани бўлмайди. Чунки одамларнинг сўзлари туннинг охирги лаҳзасида айтилган бўлиши, унинг азони эса тонгнинг аввалги лаҳзасида айтилган бўлиши мумкин. (Ибн Ҳажар, Фатҳул-Борий – 2/422).
Азонни эшитиб, овқатдан тўхтамаган одамнинг рўзаси очилади
Фатволар бўйича доимий қўмита бу масалада қуйидагича қарор қилган:
… فالأكل والشرب مباح إلى طلوع الفجر وهو الخيط الأبيض الذي جعله الله غاية لإباحة الأكل والشرب فإذا تبين الفجر الثاني حرم الأكل والشرب وغيرها من المفطرات، ومن شرب وهو يسمع أذان الفجر فإن كان الأذان بعد طلوع الفجر الثاني فعليه القضاء وإن كان قبل الطلوع فلا قضاء عليه …
(فتاوى اللجنة الدائمة(32)جزءا – (10 / 283).
Емоқ ва ичмоқ тонг отгунга қадар жоиздир. Бу Аллоҳ еб-ичишнинг чегараси қилиб белгилаган тонгнинг оқлигидир. Иккинчи фажр бошлангани маълум бўлса, еб-ичиш ва рўзани очувчи бошқа нарсалар ҳаром бўлади. Кимки фажрнинг азонини эшитиб туриб, ичар экан, агар бу азон иккинчи фажрнинг азони бўлса, бас унинг зиммасида қазо вожиб бўлади. Агар тонг бошланмасдан аввал бўлган бўлса, қазо вожиб бўлмайди. (Фатволар бўйича доимий қўмита фатволари – 10/283) (Islamway/458)