Музорaбада фойда-зарарни баб-баробар келишиш тўғрими?

Савол: Бир биродар бизга музораба учун пул бермоқчи эди. Биз ўн фоизга бўлса оламиз, дедик. Пул эгаси зиённи ким кўтаради, деб сўради. Менинг шеригим: «Зиённинг ҳаммасини пул берган одам кўтаради» деди. Пул эгаси эса бунга норози. У: «Ҳеч бўлмаса элликка эллик бўлсин» деяпти. Менинг шеригимнинг сўзи бўйича, ҳамма зиён пул берган одамнинг бўйнига тушмоқда. Биз эса ҳеч нима ютқазмаймиз. Менинг назаримда адолат бўлмаётгандек. Пул эгасининг таклифига қараганда зиён элликка эллик бўлгани тўғрими? Бу ердаги уламолар шундай фатво беришибди. Менинг шеригим бунга қарши. У киши: «Ўзбекистонда бошқача эди. Пулнинг эгаси ҳамма зиённи кўтаради», деяптилар. Иложи бўлса бизга шу ишларнинг тўғри ечимини бера оласизми? Пул эгаси ҳам, биз ҳам Шариатнинг ҳукмига юрамиз, иншоаллоҳ.

Америкадан Абдуллоҳ.

Жавоб:

  • Музораба нима дегани?
  • Зарар пул эгасининг зиммасига бўлади;
  • Зарар фойдадан ҳисоб қилинади;
  • Зарар баъзан пулни айлантираётган одамнинг бўйнига тушади;
  • Ватанда ва сафарда музораба қилишнинг фарқи.