Гуноҳ устида ўлган инсоннинг ҳукми
Савол:
Яқинда бир мусулмон (аммо беамал, фосиқ) биродаримиз ароқ ичган ҳолда машинасини тез ҳайдаши натижасида кучли зарб билан деворга бориб урилди. Натижада жўрамиз ўша заҳоти вафот этди. Бизлар биродаримизни эслаб, садақалар бериб, Қуръон ўқиб, савобларини унга бағишласак бўладими?
Муҳсин.
Жавоб:
Аҳли сунна вал-жамоа ақидасига кўра, мусулмонлар ичидан гуноҳи кабира қилган инсон агар гуноҳни ҳалол санамаса, диндан чиқмайди. Унинг иши Аллоҳ азза ва жалланинг иродасига ҳавола – У Зот истаса кечиради, истаса азоблайди.
Гуноҳ устида вафот этган одам учун дуо қилинади
Ақидаи Таҳовийяда бундай келади:
ولا نقولُ: لا يَضُرُّ مع الإيمانِ ذَنْبٌ لِمَنْ عَمِلَهُ.
وَنَرْجُو لِلمُحْسِنينَ من المؤمنينَ أنْ يَعْفُوَ عَنْهُم ويُدْخِلَهُم الجنَّةَ بِرَحْمَتِهِ، ولا نَأْمَنُ عليهم، ولا نَشْهَدُ لَهُم بالجنَّةِ.
وَنَسْتَغْفِرُ لِمُسِيئِهِم، وَنَخَافُ عليهم، ولا نُقَنِّطُهُم.
Гуноҳ қилган одамнинг иймони бўлса, гуноҳ унга зарар қилмайди, деб айтмаймиз. Мўминлардан яхшилик қилувчиларни Аллоҳ афв қилишини ва уларни Ўз раҳмати билан жаннатга киритишини умид қиламиз. Улар учун хотиржам бўлмаймиз. Улардан муайян шахсга жаннати, деб гувоҳлик бермаймиз. Уларнинг гуноҳкорлари учун истиғфор айтамиз ва улар ҳақида қўрқамиз. Уларни умидсиз қилмаймиз.
Гуноҳ устида ўлган инсоннинг яқинлари, уни таниган-билган мусулмон биродарлари унга албатта жаноза ўқийдилар. Зеро, жаноза намози вафот бўлган мусулмоннинг тириклар устидаги ҳаққи бўлиб, жаноза намозининг ҳукми фарзи кифоядир. Мусулмонлар маййитнинг гуноҳларини кечиришини сўраб, Аллоҳга дуо қиладилар. Улар ўзлари қилаётган солиҳ амалларининг савобидан маййитлар руҳига ҳам етказишини Аллоҳдан сўрашлари жоиз.
Амаллар савобини маййитлар руҳига ҳадя қилиш
«Ислом: савол ва жавоб» саҳифасида амаллар савобини ҳадя этиш масаласида бундай дейилади:
وخلاصة القول في مسألة إهداء ثواب الأعمال:
أن من الأعمال ما يصل ثوابه بالإجماع كالدعاء والصدقة والحج.
ومنه ما لايصل بالإجماع فقد اتفق العلماء على أن إهداء ثواب الإيمان لا يجوز وكذلك نقل اتفاقهم على عدم جواز إهداء أعمال القلوب ( ينظر: الحاوي للماوردي 15/ 314 ) والموافقات للشاطبي (2/ 398 )
ومنه ما وقع فيه الخلاف بين العلماء.
Амаллар савобини ҳадя этиш масаласида хулоса шуки, амаллар ичида савоби етишига ижмоъ қилинганлари бор. Бунга мисол дуо, садақа ва ҳаждир. Улар ичида савоби етмаслигига ижмоъ қилинганлари бор. Уламолар иймоннинг савобини ҳадя қилиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар.
Шунингдек, олимларнинг қалб амалларини ҳадя қилиб бўлмаслигига иттифоқ қилишгани ҳам нақл қилинган. (Қаранг: Ал-Ҳовий, Ал-Мовардий – 15/314; Ал-Мувофақот, Шотибий – 2/398). Амаллар ичида савоби етиши уламолар ораларида ихтилофли бўлганлари бор. («Ислом: савол ва жавоб»/ 163020).
Савоби маййитларга етиши ихтилофли бўлган амал деганда жумладан, Қуръони карим тиловати назарда тутилади.
Аммо аввалги ва кейинги уламоларнинг бу мавзудаги ижтиҳодларига суянган ҳолда айтиш мумкинки, тиловат савобини маййитлар руҳига ҳадя қилиш жоиз, валлоҳу аълам. (Исламвеб/3406, 2288, 683)
Шайх Обидхон қори, Швеция
1432 ҳ. 17 шаъбон (2011 м. 18 июл)
* Аллоҳнинг макри, деганда нимани тушунамиз?
* Янги йил муносабати билан зиёфат уюштириш жоиз эмас
* Туғилган кунни нишонласа бўладими?
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Телеграм каналимизга марҳамат
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg