Олтин тиш қўйдириш ва таҳорат

Савол: Бир биродар олтин тиш қўйдирган. Баъзи бировлар олтинни юракка фойдаси бор деган экан. Шунинг учун қўйдирган. Тишини таҳоратли қўйдирдими, йўқми, эсида йўқ. Нима қилишни билмай хижолат. Жазакаллоҳу хойр.

Улуғбек.

Жавоб: Жумҳур уламолар олтин тиш қўйдиришни жоиз, деб хулоса қилишган. Бунга мана бу ҳадисни далил қилиб келтиришган:

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ طَرَفَةَ أَنَّ جَدَّهُ عَرْفَجَةَ بْنَ أَسْعَدَ قُطِعَ أَنْفُهُ يَوْمَ الْكُلاَبِ فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ وَرِقٍ فَأَنْتَنَ عَلَيْهِ فَأَمَرَهُ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ ذَهَبٍ. (رواه أبى داود والترمذي، قال الألباني: حسن).

Абдурраҳмон бин Тарафадан ривоят. Унинг бобоси Арфажа бин Асъаднинг бурни Кулоб жанги кунида кесилиб кетди. Шундан кейин Арфажа кумушдан бурун қилиб олган эди, у ҳидланиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олтиндан бурун қилиб олишни буюрдилар, у олтиндан бурун қилиб олди. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Албоний: саҳиҳ).

Фиқҳий қомусда ушбу мавзуда бундай дейилган:

اتِّخَاذُ السِّنِّ مِنَ الذَّهَبِ :

7 – يَجُوزُ اتِّخَاذُ السِّنِّ مِنَ الذَّهَبِ عِنْدَ الْجُمْهُورِ قِيَاسًا عَلَى الأنْفِ ؛ لأِنَّ عَرْفَجَةَ بْنَ أَسْعَدَ قُطِعَ أَنْفُهُ يَوْمَ وَقْعَةِ كِلاَبٍ فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ فِضَّةٍ فَأَنْتَنَ فَأَمَرَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِاتِّخَاذِ أَنْفٍ مِنْ ذَهَبٍ . . . فَعُلِمَ أَنَّ كُل مَا دَعَتْ إِلَيْهِ الضَّرُورَةُ يَجُوزُ اسْتِعْمَالُهُ مِنَ الذَّهَبِ ، وَإِلَى ذَلِكَ ذَهَبَ الْمَالِكِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ . وَقَال الشَّافِعِيَّةُ : يَجُوزُ وَإِنْ أَمْكَنَ اتِّخَاذُهُ مِنْ فِضَّةٍ . وَذَهَبَ أَبُو حَنِيفَةَ إِلَى الْمَنْعِ وَقَال : إِنَّ الأَْصْل فِي الذَّهَبِ تَحْرِيمُهُ عَلَى الرِّجَال وَالإبَاحَةُ لِلضَّرُورَةِ ، وَقَدِ انْدَفَعَتْ بِالْفِضَّةِ وَهِيَ الأَْدْنَى فَيَبْقَى الذَّهَبُ عَلَى التَّحْرِيمِ . غَيْرَ أَنَّ مُحَمَّدَ بْنَ الْحَسَنِ مِنَ الْحَنَفِيَّةِ وَافَقَ الْجُمْهُورَ وَكَذَلِكَ أَبُو يُوسُفَ فِي قَوْلٍ . (2) (2) فتح القدير ( 8 / 96 ) ، وابن عابدين ( 6 / 361 – 362 ) . الموسوعة الفقهية الكويتية – (21 / 281)

Олтин тиш қўйдириш

7. Жумҳур наздида олтиндан тиш қўйдириш бурунга қиёсан жоиз… Абу Ҳанифа мумкин эмас, деган қавлга юрганлар ва «Олтин масаласида асл қоида унинг эркаклар учун ҳаром, зарурат учун мубоҳ эканидир. Ҳожат арзон кумуш билан бартараф бўлар экан, олтин ҳаромлигида қолади», деганлар. Лекин ҳанафийлардан Муҳаммад бин Ал-Ҳасан, шунингдек, бир қавлда Абу Юсуф жумҳурга қўшилганлар. (Ал-Мавсуа – 21281).

Тиш қўйдираётган пайтда таҳоратли бўлиши шарт дейилмаган, валлоҳу аълам. Аммо ғусл лозим бўлган одам агар мажбурлик ҳолатига тушиб қолмаса, одатда бошқа ишларга киришишдан аввал албатта ғусл қилиб олади. Агар тиш оғизга мустаҳкам ўрнатиб қўйилган бўлса, таҳорат ва ғуслда унинг тагини ювиш шарт қилинмайди.