Отадан ҳеч қачон соқит бўлмайдиган бурч (2)

Исломда инсонлар ҳақи, жумладан болалар ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимоя остига олинган ва бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш асосан отанинг зиммасига юклатилган. Талоқ содир бўлган пайтда кўпинча болалар ҳуқуқи ота томонидан ҳам, она томонидан ҳам бузилади. Модомики, боланинг ҳақини ҳимоя қилиш отанинг зиммасида экан, бу жавобгарлик хусусида у кўпроқ ўйлаши лозим.

Фиқҳий қомуснинг «Ота», деб номланган бўлимида бундай дейилади:

أَب

الْحُكْمُ الإجْمَالِيُّ :

2 – لَمَّا كَانَ الأَْبُ وَالْوَلَدُ كَالشَّيْءِ الْوَاحِدِ ، لأَِنَّ الْوَلَدَ بَعْضُ أَبِيهِ ، كَانَ لِلأَْبِ اخْتِصَاصٌ بِبَعْضِ الأَْحْكَامِ فِي النَّفْسِ وَالْمَال ، وَتَرْجِعُ فِي جُمْلَتِهَا إِلَى التَّرَاحُمِ وَالْمَسْئُولِيَّةِ . وَذَلِكَ كَوَاجِبِهِ فِي الْحِفَاظِ عَلَى الْوَلَدِ وَالنَّفَقَةِ عَلَيْهِ ، فَقَدِ اتَّفَقُوا عَلَى أَنَّهُ يَجِبُ عَلَى الأْبِ نَفَقَةُ الْوَلَدِ فِي الْجُمْلَةِ . عَلَى تَفْصِيلٍ يُرْجَعُ إِلَيْهِ فِي مَبَاحِثِ النَّفَقَةِ . (الهداية 2 / 45 ) (الموسوعة الفقهية الكويتية – (1 / 125).

2. Бола отанинг бир бўлаги бўлгани жиҳатидан ота билан бола худди бир нарса кабидир. Шу сабаб жон ва молга тааллуқли баъзи ҳукмлар отага хослаб қўйилган. Бу ҳукмларнинг моҳияти ўзаро меҳр-шафқат ва масъулиятдан иборатдир. Бунинг мисоли болани ҳимоя қилиш, унга нафақа беришда зоҳир бўлади. Уламолар иттифоқига кўра, отанинг зиммасига умумий тарзда боланинг нафақаси вожиб бўлади. (Ал-Ҳидоя – 2/45), (Ал-Мавсуа – 4/247).

Ал-Мавсуанинг «Сағир устидан валийлик» номли бобида отанинг валийлик ҳақи жиддий масъулият экани ва ота ҳеч қачон бу масъулиятдан озод бўла олмаслиги баён қилинган.

الْوِلاَيَةُ عَلَى الصَّغِيرِ :

50 – مِنَ الْحُقُوقِ الَّتِي اعْتَبَرَهَا الشَّارِعُ وَصْفًا ذَاتِيًّا لِصَاحِبِهَا ، وِلاَيَةُ الأَْبِ عَلَى الصَّغِيرِ ، فَهِيَ لاَزِمَةٌ لَهُ وَلاَ تَنْفَكُّ عَنْهُ ، فَحَقُّهُ ثَابِتٌ بِإِثْبَاتِ الشَّرْعِ ، فَهِيَ حَقٌّ عَلَيْهِ لِلَّهِ تَعَالَى ، وَلِذَلِكَ لاَ تَسْقُطُ بِإِسْقَاطِهِ ، الموسوعة الفقهية الكويتية – (4 / 247)

Шариат жорий этувчи Зот эътиборга олган шахсий сифатлардан бири отанинг гўдак устидан валийлигидир. Бу сифат унда доимий мавжуд ва ундан ажралмайди. Отанинг ҳақи Шариат тасдиғи билан мустаҳкамланган бўлиб, бу ҳақ отанинг зиммасида Аллоҳ таоло учун фарз қилинган. Шу сабабли бу ҳақ ота ўзининг устидан соқит қилганда ҳам соқит бўлмайди.

(Ал-Мавсуа – 4/247).

Боланинг валийси ота экан, у ўз қарамоғидаги инсонни қаерда бўлишидан қатъиназар иймонли ва яхши хулқли бўлиб ўсишига эътибор бериши лозим. Болани тарбия қилаётган жиҳат ҳам ўз манфаатини устун қўймаслиги, бола билан ота ўртасига – агар ота солиҳ инсон бўлса – тўғаноқ бўлмаслиги керак.

Гўдак молининг ҳимояси ва тасарруфи

Ислом дини боланинг маънавий ҳуқуқлари қаторида моддий ҳуқуқларини ҳам кафолатлаган. Бунда ҳам отанинг масъулияти таъкидланади.

ثُمَّ اعْلَمْ أَنَّ الْحَضَانَةَ حَقُّ الصَّغِيرِ لِاحْتِيَاجِهِ إلَى من يُمْسِكُهُ فَتَارَةً يَحْتَاجُ إلَى من يَقُومُ بِمَنْفَعَةِ بَدَنِهِ في حَضَانَتِهِ وَتَارَةً إلَى من يَقُومُ بماله حتى لَا يَلْحَقَهُ الضَّرَرُ وَجُعِلَ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا إلَى من أَقْوَمُ بِهِ وَأَبْصَرُ فَالْوِلَايَةُ في الْمَالِ جُعِلَتْ إلَى الْأَبِ وَالْجَدِّ لِأَنَّهُمْ أَبْصَرُ وَأَقْوَمُ في التِّجَارَةِ من النِّسَاءِ . (البحر الرائق – (4 / 180).

Сўнг шуни билгилки, ҳазонат гўдакнинг ҳаққидир. Чунки у ўзини тутиб турадиган одамга муҳтож.

Гўдак гоҳо танасини парвариш қиладиган одамга муҳтож бўлади, гоҳо молини зарарлардан сақлаб, тасарруф қиладиган одамга муҳтож бўлади. Бу икки манфаатнинг ҳар бири шу ишни яхшироқ биладиган ва чиройлироқ бажарадиган шахсга топширилган. Шундан келиб чиққан ҳолда мол устидан бошқарув ота ва бобога топширилган. Чунки улар тижоратда аёлларга қараганда яхшироқ ва чиройлироқ иш юритадилар. (Ал-Баҳрур-роиқ – 4/180).

Гўдакнинг моли ҳимоясининг жиддийлиги сабабидан уни истаганча тасарруф этишга онага ҳам изн берилмайди.

Фиқҳий қомуснинг Валийлик бобида бундай дейилади:

الْوِلاَيَةُ :

9 – يَرَى جُمْهُورُ الْفُقَهَاءِ أَنَّهُ لاَ وِلاَيَةَ لِلأْمِّ عَلَى مَال الصَّغِيرِ ؛ لأِنَّ الْوِلاَيَةَ ثَبَتَتْ بِالشَّرْعِ فَلَمْ تَثْبُتْ لِلأمِّ كَوِلاَيَةِ النِّكَاحِ ، لَكِنْ يَجُوزُ أَنْ يُوصَى إِلَيْهَا فَتَصِيرَ وَصِيَّةً بِالإِْيصَاءِ … (الموسوعة الفقهية الكويتية – (6 / 260).

9. Жумҳур фуқаҳолар онада сағирнинг молини тасарруф қилиш ҳуқуқи йўқ, деб биладилар. Чунки валийлик Шариат ҳукми билан собит бўлган ва никоҳ валийлиги каби онага берилмаган. Локин унга васият қилиниши мумкин. Шунда у васият билан васий бўлади… (Ал-Мавсуа – 6/260).

Болага васий тайинлаш

Ислом Шариати болалар ҳақини уларнинг валийси вафот этгандан сўнгги ҳолатларигача белгилаб берган.

 … فَلاَ خِلاَفَ بَيْنَ الْفُقَهَاءِ فِي أَنَّ تَوْلِيَةَ الْوَصِيِّ تَكُونُ لِلأَْبِ ؛ لأَِنَّ لِلأَْبِ – عِنْدَهُمْ جَمِيعًا – الْوِلاَيَةُ عَلَى أَوْلاَدِهِ الصِّغَارِ وَمَنْ فِي حُكْمِهِمْ فِي حَال حَيَاتِهِ ، فَيَكُونُ لَهُ الْحَقُّ فِي إِقَامَةِ خَلِيفَةٍ عَنْهُ فِي الْوِلاَيَةِ عَلَيْهِمْ بَعْدَ وَفَاتِهِ .

وَمِثْل الأْبِ فِي هَذَا الْحُكْمِ الْجَدُّ عِنْدَ الْحَنَفِيَّةِ وَالشَّافِعِيَّةِ ، فَلَهُ حَقُّ تَوْلِيَةِ الْوَصِيِّ ؛ لأَِنَّ الْجَدَّ لَهُ عِنْدَهُمُ الْوِلاَيَةُ عَلَى أَوْلاَدِ أَوْلاَدِهِ وَإِنْ نَزَلُوا ، فَيَكُونُ لَهُ حَقُّ الإيصَاءِ عَلَيْهِمْ لِمَنْ شَاءَ بَعْدَ مَوْتِهِ كَالأْبِ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (7 / 209).

… Васий тайинлаш ҳақи отада эканида фуқаҳолар ўртасида ихтилоф йўқ. Чунки уларнинг ҳаммаларининг назарларида гўдаклар ва гўдак ҳукмидагиларга валийлик қилиш ҳаётлик пайтида отага топширилгани каби унинг вафотидан кейин болалар устидан валийлик қилишга ўзидан ўринбосар қолдиришни ҳам отага топширилган.

Бу ҳукмда ҳанафийлар ва шофеийлар наздида бобонинг мақоми отаники кабидир. Демак, бобо васий тайинлаш ҳақига эга. Чунки фуқаҳоларга кўра, бобо ўзининг болалари ва – ҳар қанча узоқлашса ҳам – болаларининг болалари устидан васийлик қилиш ҳақи бор. Шунинг учун у ўлимидан кейин худди ота каби болаларга истаган одамни васий қилиб тайинлаш ҳақига эга. (Ал-Мавсуа – 6/260).

Давоми бор.