Ҳали руҳ кирмаган ҳомилани олдириш жоизми?

Савол: Бир аёл ҳомиладор бўлганига 1 ёки 2 хафтача бўлган. Лекин у ҳомиладорликни кучли таксикоз бн ўтказади, яъни ётиб қолиши ҳам мумкин. Ҳозирда эса 2 ёшга етмаган эгизак фарзандлари ҳам бор, улар ҳам эмизикли. Бири ҳали юриб кетмаган. Агар ҳомиладорлиги давом этса, аёл ўзи билан овора бўлиб қолиб, эгизаклари ҳам қаровсиз қолиши мумкин. Онаси ўзининг соғлиғидан ҳам кўра фарзандларининг қаровсиз қолишидан хавотирда. Болаларига қараб турадиган тайинли бошқа одам йўқ. Фарзандларининг ривожланиши ва тарбиясини ўйлаб, ҳомилани олдириши мумкинми?

Абдувоҳид.

Жавоб: Ҳали руҳ кирмаган ҳомилани олдириш ҳатто битта мазҳабнинг ўзида ҳам ихтилофли масала бўлиб, бунинг ҳукми шу ҳолатга тушган ҳар бир аёлнинг вазиятига қараб аниқланади.

Фиқҳий қомуснинг «Руҳ киритилмасдан аввал ҳомилани туширишнинг ҳукми», деган фаслда бундай дейилади:

ب – حُكْمُ الإِْجْهَاضِ قَبْل نَفْخِ الرُّوحِ :

5 – …  فَمِنْهُمْ مَنْ قَال بِالإِْبَاحَةِ مُطْلَقًا ، وَهُوَ مَا ذَكَرَهُ بَعْضُ الْحَنَفِيَّةِ ، فَقَدْ ذَكَرُوا أَنَّهُ يُبَاحُ الإِْسْقَاطُ بَعْدَ الْحَمْل ، مَا لَمْ يَتَخَلَّقْ شَيْءٌ مِنْهُ . وَالْمُرَادُ بِالتَّخَلُّقِ فِي عِبَارَتِهِمْ تِلْكَ نَفْخُ الرُّوحِ

الموسوعة الفقهية الكويتية – (2 / 57).

5. … Уламолар ичида бу ишни мутлқао жоиз, деганлар бор. Бу баъзи ҳанафийларнинг сўзларидир. Улар ҳомила пайдо бўлгандан сўнг бирор шаклга кирмасдан аввал тушириш мумкин, дейишган. Уларнинг шаклга кириш, деган ибораларидан мурод руҳ киритилишидир.  (Ал-Мавсуа -2/57).

6 – وَمِنْهُمْ مَنْ قَال بِالإِْبَاحَةِ لِعُذْرٍ فَقَطْ ، وَهُوَ حَقِيقَةُ مَذْهَبِ الْحَنَفِيَّةِ . فَقَدْ نَقَل ابْنُ عَابِدِينَ عَنْ كَرَاهَةِ الْخَانِيَّةِ عَدَمَ الْحِل لِغَيْرِ عُذْرٍ ، إِذِ الْمُحْرِمُ لَوْ كَسَرَ بَيْضَ الصَّيْدِ ضَمِنَ لأَِنَّهُ أَصْل الصَّيْدِ . فَلَمَّا كَانَ يُؤَاخَذُ بِالْجَزَاءِ فَلاَ أَقَل مِنْ أَنْ يَلْحَقَهَا – مَنْ أَجْهَضَتْ نَفْسَهَا – إِثْمٌ هُنَا إِذَا أَسْقَطَتْ بِغَيْرِ عُذْرٍ ، وَنُقِل عَنِ ابْنِ وَهْبَانَ أَنَّ مِنَ الأَْعْذَارِ أَنْ يَنْقَطِعَ لَبَنُهَا بَعْدَ ظُهُورِ الْحَمْل وَلَيْسَ لأَِبِي الصَّبِيِّ مَا يَسْتَأْجِرُ بِهِ الظِّئْرَ ( الْمُرْضِعَ ) وَيَخَافُ هَلاَكَهُ ، وَقَال ابْنُ وَهْبَانَ : إِنَّ إِبَاحَةَ الإِْسْقَاطِ مَحْمُولَةٌ عَلَى حَالَةِ الضَّرُورَةِ (حاشية ابن عابدين 2 / 380 ط 1272) (الموسوعة الفقهية الكويتية – (2 / 58).

6. Улардан ҳомилани тушириш фақат узр сабабли жоиз бўлади, деганлар бор. Бу ҳанафий мазҳабининг асл сўзидир. Ибн Обидин Хониянинг макруҳ, дейишини узрсиз ҳалол бўлмайди, деб нақл қилган. Чунки эҳромдаги одам ов қилиш мумкин бўлмаган қушнинг тухумини синдирса, товон тўлаши лозим. Негаки тухум қушнинг аслидир… Ибн Ваҳбондан нақл килишларича, узрга ўтадиган сабаблардан бири ҳомила пайдо бўлгандан сўнг аёлнинг сути тўхтаб қолиши, гўдакнинг отаси эмизувчи аёл ёллашга пул топа олмаслиги ва боланинг ҳалок бўлиши хавфи туғилишидир. Ибн Ваҳбон айтди: «Ҳомилани тушириш жоизлиги зарурат ҳолатига боғлиқдир«. (Ҳошияту Ибн Обидин 2/380), (Ал-Мавсуа -2/58).

«Ислом: савол-жавоб» саҳифасида Фатволар бўйича доимий қўмитанинг шу масаладаги фатвоси келтирилган.

 الأصل في حمل المرأة أنه لا يجوز إسقاطه في جميع مراحله إلا لمبرر شرعي ، فإن كان الحمل لا يزال نطفة وهو ما له أربعون يوماً فأقل ، وكان في إسقاطه مصلحة شرعية أو دفع ضرر يتوقع حصوله على الأم – جاز إسقاطه في هذه الحالة ، ولا يدخل في ذلك الخشية من المشقة في القيام بتربية الأولاد أو عدم القدرة على تكاليفهم أو تربيتهم أو الاكتفاء بعدد معين من الأولاد ونحو ذلك من المبررات الغير شرعية.

 أما إن زاد الحمل عن أربعين يوماً حرم إسقاطه ، لأنه بعد الأربعين يوماً يكون علقة وهو بداية خلق الإنسان ، فلا يجوز إسقاطه بعد بلوغه هذه المرحلة حتى تقرر لجنة طبية موثوقة أن في استمرار الحمل خطراً على حياة أمه ، وأنه يخشى عليها من الهلاك فيما لو استمر الحمل

Аёл кишининг ҳомиласи борасидаги асл қоида шуки, ривожланиш босқичларининг биронтасида ҳам уни тушириш жоиз бўлмайди. Илло шаръий узр бўлса, жоиз. Бас агар ҳомила ҳали нутфа ҳолида экан – бу қирқ кун ёки ундан кам муддат – ва болани туширишда шаръий манфаат мавжуд бўлиб, онага етиши кутиладиган бирор зарарни даф этиш кўзланган бўлса, бундай ҳолатда ҳомилани тушириш жоиз бўлади. Болаларни тарбия қилишда машаққат пайдо бўлиши, уларнинг чиқимларини кўтара олмаслик ёки тарбиясини уддалай олмаслик ё эса болаларнинг маълум сони билан кифояланиш каби ношаръий узрлар бу ҳолатга кирмайди.

Аммо агар ҳомилага қирқ кундан ўтган бўлса, уни тушириш ҳаром бўлади. Чунки қирқ кундан сўнг ҳомила алақа ҳолига ўтади. Бу инсон яралишининг бошланишидир. Агар бу босқичга етгандан сўнг ишончли тиббий ҳайъат «Ҳомиланинг давом этиши онанинг ҳаёти учун хатарли ва онанинг ҳалок бўлиши хавфи бор«, деган қарор чиқармаса, тушириш жоиз бўлмайди.

«Ислом: савол-жавоб» саҳифаси иккита ёш боласи бор ҳомиладор аёлнинг саволига жавоб берар экан, юқоридаги далилларни келтиргандан сўнг қуйидаги хулосани тақдим этган:

والذي يظهر هو القول بالجواز إذا كانت هناك حاجة لذلك ، ونرجو أن تكون حالتك من الحالات التي تبيح ذلك ، لما في توالي الحمل ثلاث مرات على الأم في هذه الفترة الزمنية المتقاربة من مشقة شديدة وإضعاف لجسمها ، مما قد يؤثر على الجنين نفسه ، وقد لا تستطيع الأم القيام بخدمة أطفالها الثلاثة في هذا السن الصغير .  والله أعلم .

Бизга зоҳир бўлаётгани шуки, агар муҳтожлик бўлса, бу иш жоиздир. Умид қиламизки, сизнинг ҳолатингиз бу ишга рухсат берадиган ҳолатларга киради. Чунки қисқа давр ичида уч марта кетма-кет ҳомиладор бўлиш онага қаттиқ машаққат туғдириши ва унинг жисмини заифлаштириши, бу эса ҳомиланинг ўзига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Эҳтимол она кичик ёшли учта фарзандининг ҳақларини ҳам адо эта олмас. Валлоҳу аълам. (Ислом: савол-жавоб/171943).

Ўйлаймизки, юқоридаги хулоса бизга берилган савол учун ҳам жавоб бўла олади, валлоҳу аълам.