Бола туғилишидан аввал келадиган қон нифосми?

Савол: Аёл киши кўзи ёриётган пайтда бола туғилмасидан аввал келадиган қоннинг ҳукми нима? Бунда аёл нифос ҳолатига кирган ҳисобланадими?

М.
Жавоб:
Фиқҳий қомусда “Нифоснинг бошланиши”, деган бўлимда бундай келган:
اتَّفَقَ الْفُقَهَاءُ عَلَى أَنَّ الدَّمَ الْخَارِجَ بَعْدَ انْفِصَال الْوَلَدِ نِفَاسٌ .وَاخْتَلَفُوا فِي الدَّمِ الْخَارِجِ قَبْل الْوِلاَدَةِ لأَِجْلِهَا .
فَذَهَبَ الْحَنَفِيَّةُ : إِلَى أَنَّ الدَّمَ الَّذِي تَرَاهُ الْحَامِل ابْتِدَاءً أَوْ حَال وِلاَدَتِهَا قَبْل خُرُوجِ الْوَلَدِ اسْتِحَاضَةٌ وَلَيْسَ بِنِفَاسٍ ، وَإِنْ كَانَ مُمْتَدًّا.
وَذَهَبَ الْمَالِكِيَّةُ فِي الرَّاجِحِ وَالشَّافِعِيَّةُ فِي الأَْظْهَرِ : إِلَى أَنَّ الدَّمَ الَّذِي تَرَاهُ الْحَامِل قَبْل الْوِلاَدَةِ لأَِجْلِهَا حَيْضٌ وَلَيْسَ بِنِفَاسٍ ، وَلاَ تُحْسَبُ مُدَّةُ النِّفَاسِ مِنْهُ ، بَل مِنْ خُرُوجِ الْوَلَدِ وَانْفِصَالِهِ .
وَذَهَبَ الْحَنَابِلَةُ : إِلَى أَنَّ ابْتِدَاءَ النِّفَاسِ مِنْ خُرُوجِ بَعْضِ الْوَلَدِ ، وَالدَّمُ الَّذِي رَأَتْهُقَبْل خُرُوجِ بَعْضِ الْوَلَدِ بِثَلاَثَةِ أَيَّامٍ فَأَقَل بِأَمَارَةٍ كَوَجَعٍ – فَهُوَ نِفَاسٌ كَالْخَارِجِ مَعَ الْوَلَدِ ، وَلاَ يُحْسَبُ مَا قَبْل الْوِلاَدَةِ مِنْ مُدَّةِ النِّفَاسِ .
(الموسوعة الفقهية الكويتية – 41 / 8).
Фуқаҳолар бола туғилгандан сўнг келадиган қон нифос қони эканига иттифоқдирлар. Улар бола туғилиши учун шунинг олдидан келадиган қон ҳақида ихтилоф қилишди.
Ҳанафийлар ҳомиладор аёл ўз-ўзидан кўрадиган ёки бола туғилиш пайтида бола туғилиб бўлмасдан аввал келадиган қон-агар муддати чўзилса ҳам – “истиҳоза”дир, нифос эмас, дейишди.
Моликийлар рожиҳ қавлда, шофеийлар зоҳирда ҳомиладор туғиш олдидан кўрадиган қон ҳайздир – нифос эмас, у нифос муддатидан ҳисоб қилинмайди, дейишган. Улар нифос бола кўринган ва ажралган вақтдан бошланади, дейишган.
Ҳанбалийларга кўра, нифоснинг аввали боланинг бир қисми чиққандан бошланади ва бола чиқишидан уч кун ёки ундан озроқ муддат аввалдан туғиш аломати – масалан, оғриқ – билан бирга келадиган қон бола билан бирга чиққан қон каби нифосдир. Аммо туғишдан аввалги муддат нифос муддатидан ҳисоб қилинмайди.
(АлМавсуатулфиқҳийятулкувайтийя 41/8).