Ўлик ҳолда туғилган болага жаноза ўқиладими?
Савол: Она қорнида ўлган ёки ҳали жон кирмай туғилган болага жаноза ўқилиши керакми ёки йўқми?
Мусо.
Жавоб: Аллоҳ таоло мусибатингизга улкан ажрлар ёзсин. Аёлингиз билан сизга солиҳ ўғил-қизлар ато айласин.
Ўлик ҳолда туғилган болага тегишли масалалар ҳақида бир неча ҳадислар ривоят бўлган.
عن المغيرة بن شعبة. أن النبي صلى الله عليه و سلم قال: " الراكب يسير خلف الجنازة والماشي يمشي خلفها وأمامها وعن يمينها وعن يسارها قريبا منها والسقط يصلى عليه ويدعى لوالديه بالمغفرة والرحمة ". رواه أبو داود والترمذي وابن ماجة، قال الشيخ الألباني : صحيح
Муғийра ибн Шуъбадан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Отлиқ жанозанинг орқасида юради, пиёда орқасида, олдида, ўнг ва чап томонида – жанозага яқин ҳолатда боради. Чала туғилган гўдакка жаноза ўқилади ва унинг ота-онаси ҳақига мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилинади”. (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари. Шайх Албоний: саҳиҳ).
Ҳадис матнида келган “сиқт” (سِقْط) калимаси тўлиқ ривожланиб улгурмай туғилган ёки тушган бола, деган маънони англатади. Яна чала туғилган бола, деганда ё ўлик ҳолда туғилган ёки туғилгандан кейин вафот бўлган чақалоқ назарда тутилади.
Фуқаҳолар бу ва яна бошқа ҳадисларга суянган ҳолда чала туғилган бола мавзусида бир қатор ҳукмларни баён қилишади.
Исламвеб саҳифасида бундай ёзилади:
…وأما عن الصلاة: فإن الأحناف والمالكية والشافعية لا يقولون بوجوب الصلاة على السقط الذي مات وهو في بطن أمه لحديث رواه الترمذي: إذا استهل السقط صلِّي عليه وورث
وذهب أحمد إلى أنه يصلى عليه بناء على حديث رواه أحمد وأبو داود والترمذي: والسقط يصلى عليه ويدعى لوالديه بالمغفرة والرحمة. والحديث صححه الألباني
…ولأنه نسمة نفخ فيها الروح فيصلى عليه كالمستهل
Ҳанафийлар, моликийлар ва шофеийлар она қорнида ўлиб, кейин тушган болага жаноза намози ўқиш вожиб, деб айтмайдилар. Улар бу сўзга далил сифатида Ибн Можа ривоят қилган мана бу ҳадисни келтирадилар: “Чала тушган бола йиғласа, унга жаноза ўқилади ва у мерос олади”…
Аҳмад эса чала тушган болага жаноза ўқилади, деганлар. Бу киши Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари билан келган ҳадисни далил қилган: “Чала тушган болага жаноза ўқилади ва ота-онасига мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилинади”. (Албоний: саҳиҳ).
Чунки у руҳ кирган инсондир – унга худди йиғлаб туғилган бола каби жаноза ўқилади. (Исламвеб/153823).
Ҳанафий мазҳабига кўра ўлик ҳолда туғилган болага исм қўйилади. Сўнг уни ювиб, матога ўралади ва дафн қилинади.
Шофеийлардан баъзи уламолар агар бола тўрт ойликдан ўтган бўлса, унга жаноза ўқилади, чунки тўрт ойлик бўлганда болага жон ато қилинади, дейишган.
Гўдак фарзанди вафот бўлган инсон агар бу мусибатга чиройли сабр қилса ва савоб умид этса, унга Аллоҳ таолонинг раҳмати ваъда қилинган.
وعن معاذ بن جبل رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " والذي نفسي بيده إن السقط ليجر أمه بسرره إلى الجنة إذا احتسبته ". (رواه ابن ماجه، وصححه الألباني
Муоз ибн жабал разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, чала тушган бола киндик ипи билан онасини – агар у савоб умидида сабр қилган бўлса, – жаннатга тортади”. (Ибн Можа ривояти. Албоний: саҳиҳ).
Имом Нававий айтганлар: “Фарзандлардан бирининг ўлими дўзах оловидан тўсиқдир. Чала тушган бола ҳам шу ҳисобда бўлади”. (Исламвеб/153823).