Инсон фаолияти таъсирида таркиби ўзгартирилган моддалар

Бўлимлар: 22. Таом, ичимлик

Биз салаф уламолар ўрталарида Шариат ҳаром қилган модданинг табиий равишда “истиҳола” бўлиши масаласида икки хил қараш мавжудлигини кўрдик. Демак, бир гуруҳ уламолар “истиҳола” ҳаромни ҳалолга айлантирмайди, дейишган. Шундай бўлсада, улар мазкур ҳукмдан ароқни истисно қилишган ва унинг табиий суратда сиркага айланишида жумҳур фикрига қўшилишган. (АлМавсуатулфиқҳийя 11/55). Аммо улар агар бу иш инсон томонидан атайлаб қилинса, ҳалол бўлмайди, дейишган. Улар ўз сўзларига мана бу ҳадисни далил қилиб келтиришади:

عَنْ أَنَسٍ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم سُئِلَ عَنِ الْخَمْرِ تُتَّخَذُ خَلاًّ فَقَالَ: " لاَ ". (رواه مسلم).
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ароқни сирка қилиш мумкинми, деб сўрашди. У зот: “йўқ”, дедилар. (Муслим ривояти).
Бу олимлар яна ўз фикрларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ароқни тўкишга буюрганларини ҳам ҳужжат қилишади.
Ҳаром моддалар “истиҳола” жараёнидан инсоннинг феъли билан ўтган бўлса ҳам ҳалол бўлади, деган уламолар эса мана бу ҳадисни далил қилишади:
عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: " نِعْمَ الأُدُمُ – أَوِ الإِدَامُ – الْخَلُّ ". (رواه مسلم).
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қўшиб ейиш учун сирка қандай ҳам яхши”. (Муслим ривояти).
Уларга кўра, бу ҳадис ҳар қандай турдаги сиркани ўз ичига олади.
Бу фикр тарафдорлари яна ўз сўзларига ҳаром ўлган ҳайвоннинг териси ошлаш билан покланишини ҳужжат қилишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи ўлган қўйнинг терисини олиб, ошлашга тарғиб қилган эдилар.  (АлМавсуа 11/55). Бундан тушуниладики, агар ҳаром нарсани поклашнинг имкони бўлса, покланади.
Шундай қилиб, фиқҳда моддаларнинг сунъий равишда бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга айлантириш масаласида ҳам икки хил йўналиш мавжуд.
Замонавий технология ёрдамида хусусияти ўзгартирилган моддалар
Аллоҳ таоло инсонга ато қилган ақл-заковат илм-фаннинг тараққий топишига, бу эса кўплаб кашфиёт ва ихтиролар қилинишига олиб келди. Бир турдаги модданинг юқори замонавий технологиялар воситасида бошқа турдаги моддага айлантириш усуллари кашф этилди. Улар ҳақидаги шаръий ҳукмлар ҳам юзага келди.
Ҳозирги замоннинг кўпчилик уламолари асли ҳаром бўлган модданинг инсон фаолияти таъсирида “истиҳола” бўлиши уни ҳалолга айлатиради, деган қавлга суянган ҳолда моддаларнинг кимёвий амалиётлар воситаси билан ўзгариши ҳам эътиборга олинишини айтишади. 
 وقد ذكر أهل الاختصاص أن الجيلاتين المستخلص من عظام وجلود الأبقار والخنازير قد تحول تحولاً كاملاً عن المادة التي استخلص منها ، فصارت له خصائص كيميائية غير خصائص الأصل الذي استخلص منه ، وبهذا ينطبق عليه كلام أهل العلم في الاستحالة.
 وانظر: "تحريم الانتفاع بالأعيان المحرمة" ص 250-255 .
 وقد جاء في قرارات " المنظمة الإسلامية للعلوم الطبية " – وقد بحثت موضوع " المواد المحرمة والنجسة في الغذاء والدواء " بمشاركة الأزهر ومجمع الفقه الإسلامي بجدة والمكتب الإقليمي لمنظمة الصحة العالمية بالإسكندرية ووزارة الصحة بدولة الكويت ، وذلك في الفترة من 22 – 24 من شهر ذي الحجة 1415هـ الموافق 22 – 24 من شهر مايو 1995 :
– ……………………………..
 "6- المواد الغذائية التي يدخل شحم الخنزير في تركيبها دون استحالة عينه مثل بعض الأجبان وبعض أنواع الزيت والدهن والسمن والزبد وبعض أنواع البسكويت والشكولاتة والآيس كريم، هي محرمة ولا يحل أكلها مطلقا، اعتبارا لإجماع أهل العلم على نجاسة الخنزير وعدم حل أكله، ولانتفاء الاضطرار إلى تناول هذه المواد
……………………………..
 8. الاستحالة التي تعني انقلاب العين إلى عين أخرى تغايرها في صفاتها ، تحوِّل المواد النجسة أو المتنجسة إلى مواد طاهرة ، وتحوِّل المواد المحرمة إلى مواد مباحة شرعاً .
وبناءً على ذلك :
 الجيلاتين المتكون من استحالة عظم الحيوان النجس وجلده وأوتاره : طاهر وأكله حلال .
 –……………………………..
 – الجبن المنعقد بفعل إنفحة ميتة الحيوان المأكول اللحم طاهر ويجوز تناوله .
……………………………..
والله أعلم .
الإسلام سؤال وجواب
 Мутахассисларга кўра, моллар ва чўчқаларнинг суяк ва териларидан олинадиган желатин ўзи олинган моддадан мутлақо бошқа моддага айланган бўлади. Шундай экан, у ўзи мансуб бўлган асл модданинг хусусиятларидан бошқа кимёвий хусусиятларга эга бўлади. Бу ҳолат аҳли илмларнинг “истиҳола” ҳақидаги сўзларига мос келади.
………………………..
Тиббиёт фанлари исломий ташкилоти АлАзҳар университети, Жиддадаги Ислом фиқҳи академияси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Искадария минтақавий қўмитаси ва Қувайт давлати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида 1415 ҳ. 2224 Зулҳижжа/1995 й. 2224 май кунларида “Озиқ-овқатлар ва дори-дармонлар таркибидаги ҳаром ва нажас моддалар” мавзусида тадқиқотлар ўтказди. Ташкилот қарорларида шундай дейилади:
………………………..
6. Таркибига “истиҳола” қилинмаган ҳолда чўчқа ёғи аралашган озиқовқат маҳсулотлари баъзи пишлоқлар, айрим ёғмойлар, қаймоқлар, ҳамда печенье, шоколад ва музқаймоқларнинг баъзи турлари ҳаромдир ва мутлақо еб бўлмайди. Чунки аҳли илмлар чўчқанинг нажас экани ва уни ейиш мумкин эмаслигига ва бу маҳсулотларни тановул қилишга мажбурий зарурат йўқлигига ижмоъ қилганлар…
………………………..
8. Муайян модданинг бошқа бир моддага айланишини назарда тутадиган “истиҳола” амалиёти модданинг сифатларини ўзгартиради. Бу амалиёт нажас моддани ёки нажас аралашган моддани покиза моддаларга айлантиради ва ҳаром қилинган моддаларни шаръан мубоҳ моддаларга айлатиради. 
Юқоридагиларга биноан:
– Нажас ҳайвоннинг “истиҳола” жараёнидан ўтган суяги, териси ва пайларидан олинган желатин покиза ва уни ейиш ҳалолдир.
………………………..
Гўшти ейиладиган ўлган ҳайвоннинг ширдони таъсирида пайдо бўладиган пишлоқ покиза ва уни тановул қилиш жоиз.
(“Ислом: савол-жавоб”/118266)
Қўшимча маълумот учун:
Исламвеб/67288
Исламвеб/158887
Аллоҳ таолодан барча мусулмонларга ҳалол ризқ ва барака тилаймиз. Раббулоламинга ҳамду санолар, Расулуллоҳга салом ва дуолар йўллаймиз.