Эр аёлини ёқтирмаса, қандай яшайди?

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

Савол: Аёлига кўнгли бўлмаса, ўртада ширин фарзанди бўлса, куёв кўнгли бўлмаган инсон билан яшашни хоҳламаса, ота-онасига ҳам айтолмаса, нима қилиш керак? Маслаҳат беринг. 

К.

Жавоб: Барчага маълум одатлардан бири шуки, инсон бир жиддий ишга киришишдан аввал ишнинг ҳамма жиҳатларини яхшилаб ўйлаб кўради. Атрофдагилар билан маслаҳатлашади, кейин қарор қилади. Айниқса, икки томонлама келишув билан амалга ошириладиган ишларга алоҳида эътибор қаратади.
 
Ақл билан иш тутиш, ўзаро келишувларга риоя этиш, бир-бирининг ҳақини ҳурмат қилиш – мўминлик аломати, ўйламай иш қилиш, бошлаган ишини чала ташлаб кетиш, келишувларни осонгина бузиш, юзаки фикрлаш, тез ўзгарувчанлик – мунофиқ одамда учрайдиган одат.
 
Оила қуриш инсонлар ҳаётидаги энг мўтабар келишув ва муҳим аҳду паймонлардан биридир. Шунинг учун Ислом динида уйланмоқчи бўлган инсонни бўлажак жуфти билан кўришишга, сўзлашишга тарғиб этилади. Одатда эркак киши юзини ўз кўзи билан кўрган, сўзини ўз қулоғи билан эшитган қиз билан оила иттифоқини тузар экан, кейинчалик зоҳир бўладиган айрим айб ва камчиликларга рози бўлади, сабр қилади. Худди ўзининг айбини ёпгандек аёлнинг айбини ёпишга ҳаракат қилади. Эрида камчилик кўраётган аёл кишига ҳам йўлшу. Қолаверса, бу ҳаётда камчилик ва хатолардан холи инсоннинг ўзи бўлмайди. 
 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
 
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : " لاَ يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إِنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقًا رَضِىَ مِنْهَا آخَرَ ». أَوْ قَالَ « غَيْرَهُ " (رواه مسلم).
 
“Ҳеч бир мўмин эркак бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин. Агар у аёлнинг бирор хулқини ёқтирмаса, бошқа сифатини ёқтиради”. (Муслим ривояти).
  
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ Риёзуссолиҳийн китоби шарҳида “Аёлларга яхшилик” бобида бундай ёзадилар:
 
إذا أساءت مثلاً في ردها عليك مرة ، لكنها أحسنت إليك مرات ، أساءت ليلة لكنها أحسنت ليالي ، أساءت في معاملة الأولاد مرة ، لكن أحسنت كثيراً . . وهكذا . فأنت إذا أساءت إليك زوجتك لا تنظر إلى الإساءة في الوقت الحاضر ، ولكن انظر إلى الماضي وانظر للمستقبل واحكم بالعدل . وهذا الذي ذكره النبي صلى الله عليه وسلم في المرأة يكون في غيرها أيضاً ممن يكون بينك وبينه معاملة أو صداقة أو ما أشبه ذلك ، إذا أساء إليك يوماً من الدهر فلا تنس إحسانه إليك مرة أخرى وقارن بين هذا وهذا ، وإذا غلب الإحسان على الإساءة ؛ فالحكم للإحسان ، وإن غلبت الإساءة على الإحسان فأنظر إن كان أهلاً للعفو فاعف عنه، وإن عفا وأصلح فأجره على الله ، وإن لم يكن أهلاً للعفو ؛ فخذ بحقك وأنت غير ملوم إذا أخذت بحقك ، لكن انظر للمصلحة .
 
فالحاصل أن الإنسان ينبغي له أن يعامل من بينه وبينهم صلة من زوجته أو صداقة أو معاملة ، في بيع أو شراء أو غيره ، أن يعامله بالعدل إذا كره منه خلقاً أو أساء إليه في معاملة ، أن ينظر للجوانب الأخرى الحسنة حتى يقارن بين هذا وهذا ، فإن هذا هو العدل الذي أمر الله به ورسوله كما قال الله تعالى : ( إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْإحْسَانِ وَإِيتَاءِ ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ) [النحل:90] .
 
Агар аёлинг сенинг сўзингни рад этиб, бир марта ёмон муомала қилган бўлса, сенга неча марталаб яхшилик қилган. Бир кеча одобсизик қилган бўлса, кўп кечалар яхшилик қилган. Бир марта болаларга хунук муомала қилгандир, лекин кўп яхши муомала қилиб келган ва ҳоказо. Бас, аёлинг сенга нимадир ёмон иш қилган бўлса, сен ҳозирги вақтдаги ёмонликка қарама ўтган вақтга қара, келажакка қара, сўнг адолат билан ҳукм чиқар.
 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу аёлда зикр қилган салбий кўринишлар фақат бу аёлда эмас, балки сен муомала қиладиган бошқа одамларда, масалан, дўстларинг ёки ҳамкасбларингда ҳам учрайди. Улардан бири кунлардан бир кун сенга ёмон муомала қилиб қолса, унинг сенга бошқа бир куни қилган яхшилигини унутма. Бу иши билан ана у ишини солиштир. Агар яхшилиги ёмонлигидан устун келса, яхшиликка ҳукм қил. Агар ёмонлиги яхшилигидан устун келса, қарачи, кечириш мумкин бўлса, уни кечириб юбор. “Агар афв қилса ва ислоҳ этса, бас унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир”. Агар кечиришга нолойиқ бўлса, майли, хақингни ол, бунда сенга маломат йўқ. Локин нима фойда келишига назар сол.
 
Хулоса шуки, инсон ўзи билан маълум муносабат туфайли алоқада бўлган одамга у одам хоҳ жуфти ҳалолидир, хоҳ дўстидир ёки олдисотди юзасидан муомала қилган кишидир адл билан муносабат билдириши лозим. Унинг бирор хулқини ёмон кўриб қолса ёки у одам бунга бирор ишда ёмон муомала қилган бўлса, бошқа яхши жиҳатларга ҳам қараши керак. Токи ҳамма нарсалар ўртасини бирбирига муқояса қила олсин. Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган адолат мана шудир. Аллоҳ айтган: “Аллоҳ адл ва эҳсонга, ҳамда қариндошларга яхшилик қилишга буюради ва фаҳш, мункар, зулмдан қайтаради. У сизларга ваъз қилади, шоядки насиҳатни қабул қилсаларингиз”. (Наҳл/90). (http://www.ibnothaimeen.com)