Аллоҳнинг макри, деганда нимани тушунамиз? (3)

Бўлимлар: 01. Эътиқод

Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Аллоҳнинг макридан қўрқиб туриш, асло хотиржам бўлмаслик ҳақида огоҳлантирилади. Аллоҳнинг макридан ўзини мустасно санаш кофир ва мунофиқлар сифати экани таъкидланади.  

{ أَفَأَمِنُوا مَكْرَ اللَّهِ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ اللَّهِ إِلَّا الْقَوْمُ الْخَاسِرُونَ } (الأعراف|99)
“Улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Бас, Аллоҳнинг макридан фақат иши касодга юз тутувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар”. (Аъроф/99).
Аллоҳнинг макри, дегани нимани англатади?
قال الرّاغب: مكر اللّه تعالى صفة حقيقيّة على ما يليق بجلال اللّه وكماله ومن لوازمها إمهال العبد (نضرة النعيم في مكارم أخلاق الرسول الكريم – 9 / 3999)
Роғиб деди: “Аллоҳ таолонинг макри Аллоҳнинг улуғлиги ва камолига лойиқ ҳақиқий сифатдир. Бу сифат тақозо қиладиган ишлардан бири
бандага муҳлат бериб қўйилиши”. (Назратуннаийм

9/3999).
قال ابن الأثير: مكر اللّه إيقاع بلائه بأعدائه دون أوليائه، وقيل: هو استدراج العبد بالطّاعات فيتوهّم أنّها مقبولة وهي مردودة .( لسان العرب (مكر).
Ибн Асир айтган: “Аллоҳнинг макри дўстларининг эмас, душманларининг устига ўз балосини ёғдиришидир. Баъзилар
Аллоҳнинг макри
банданинг тоатлар билан алданишига қўйиб беришдир, дейишди. Бунда банда тоатларим қабул бўлаяпти, деб ўйлайдию аслида рад этилаётган бўлади”. (Лисонул-араб, “макр”).
Аллоҳнинг макри ва фитналари кофир ва мунофиқлар учун ҳам, мўмин ва мусулмонлар учун ҳам бўлар экан, Аллоҳ таолодан ҳаммамизни бу офатдан асрашини сўраймиз. Қилаётган солиҳ амалларимиз ва тоатларимиз билан алданиб қолишдан Ўзи сақласин. 
Макрдан хотиржам бўлишнинг маъноси ва оқибати
Биз аввалроқда Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг “Аллоҳ таолонинг макридан хотиржамлик Аллоҳнинг раҳматига суяниб, гуноҳларни бемалол қилишда вужудга келади”, деган сўзларини келтирдик. (Завожир – 1/86).
وقال القرطبيّ في تفسير قوله تعالى: أَفَأَمِنُوا مَكْرَ اللَّهِ (الأعراف/ 99). أي عذابه وجزاءه على مكرهم، وقيل مكره: استدراجه بالنّعمة والصّحّة . (تفسير القرطبى 7/ 97).
Қуртубий “Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?!” деган оятнинг тафсирида айтганлар: “Яъни, Аллоҳнинг азобидан ва кофирларнинг макрлари учун берадиган жазосидан, дейилмоқчи. Баъзилар “Аллоҳнинг макри Унинг неъмат ва соғлик бериб, истидрож қилишидир”, деган. (Тафсири Қуртубий 7/97).
Одамлар ичида ўзи эришган ютуқлар, неъматлар ва соғликсаломатликка мағрурланадиганлари, ортиқча қувонадиганлари бўлади. Улар ўзларини мен мана шу яхшиликларга лойиқман, ҳақлиман, деб ўйлайдилар. Бу уларнинг ҳаттиҳаракатлари ва ўзларини тутишларида зоҳир бўлади. Бундай одамларда кўп неъмат бору аммо камтарлик, оддийлик бўлмайди.
Қалбидан кибрга мойил бундай кимса Аллоҳ вақтинча ато қилган неъматларга алданаётган ва У Зотнинг макридан хотиржам бўлаётган саналади. Аслида банда ҳар қанча юксакликка эришса ҳам буни ўз шахсининг яхшилигидан, Аллоҳ ҳузурида қадри баландигидан, деб билмаслиги, аксинча, мен бу неъматларнинг шукрини қила оламанми ёки қаттиқ ҳисобга тутилиб, шу туфайли азобга дучор бўламанми, деб ташвиш тортиши зарур эди.
Аллоҳнинг макридан қўрқмаслик инсонни аянчли оқибатларга олиб келади.
 “.. Агар мўмин Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолса, ўзининг ишларини Аллоҳ кузатиб турганини эсидан чиқаради ва дунёда худди чорва ҳайвонларидек ўтлайверади.
… Аллоҳнинг макридан хотиржамлик жаҳаннамга олиб борувчи йўлдир. У ер қандай ҳам ёмон жой”. (Назратуннаийм 9/4005). 
Истидрож нима дегани?
Аллоҳнинг макри неъмат ва соғлик бериб, истидрож қилиш экан, “истидрож нима?” деган савол туғилади.
 ( استدراج ) أي أخذ بتدريج واستنزال من درجة إلى أخرى فكلما فعل معصية قابلها بنعمة وأنساه الاستغفار فيدنيه من العذاب قليلا قليلا ثم يصبه عليه صبا . قال إمام الحرمين : إذا سمعت بحال الكفار وخلودهم في النار فلا تأمن على نفسك فإن الأمر على خطر فلا تدري ماذا يكون وما سبق لك في الغيب ولا تغتر بصفاء الأوقات فإن تحتها غوامض الآفات . وقال علي كرم الله وجهه : كم من مستدرج بالإحسان وكم من مفتون بحسن القول فيه . وكم من مغرور بالستر عليه وقيل لذي النون : ما أقصى ما يخدع به العبد ؟ قال : بالألطاف والكرامات { سنستدرجهم من حيث لا يعلمون } وفي الحكم : خف من وجود إحسانه إليك ودوام إساءتك معه أن يكون ذلك استدراجا . والاستدراج الأخذ بالتدريج لا مباغتة . والمراد هنا تقريب الله العبد إلى العقوبة شيئا فشيئا واستدراجه تعالى للعبد أنه كلما جدد ذنبا جدد له نعمة وأنساه الاستغفار فيزداد أشرا وبطرا فيندرج في المعاصي بسبب تواتر النعم عليه ظانا أن تواترها تقريب من الله وإنما هو خذلان وتبعيد. (فيض القدير – 1 / 354).
Истидрож тадрижий усул билан жазога гирифтор қилиш ва бир даражадан кейингисига тушуриб боришдир. Бас, банда ҳар сафар бир гуноҳ иш қилса, Аллоҳ шу гуноҳнинг муқобилида бир неъмат ато қилади ва истиғфор айтишни бандага унуттиради. Унга азобни озоздан яқинлаштириб боради. Сўнг бирданига унинг устига азоблар ёғдиради.
Имомул-ҳарамайн дедилар: “Агар сен кофирларнинг аҳволи ҳақида ва уларнинг дўзахда абадий қолишларини эшитсанг, ўзингдан хотиржам бўлмагин. Чунки ишинг хатар устида. Сен келажакда нима бўлишини ва ғайбда сен учун нима ҳукм ўтганлигини билмайсан. Вақтларинг мусаффолигига алданма, чунки унинг остида офатлар қуйқаси ётади.
Али каррамаллоҳу важҳаҳ айтдилар: “Қанча-қанча эҳсон билан истидрож қилинаётганлар бор. Қанча-қанча ўзи ҳақида айтилган яхши сўз фитнасига гирифтор бўлганлар бор. Қанчадан-қанча айби яширилганига алданганлар бор”.
Зуннундан сўрашди: “Банданинг энг қаттиқ алданадиган нуқтаси қаерда? У киши деди: “Илтифот ва кароматларда”. “Биз уларни ўзлари билмайдиган жиҳатдан истидрож қилурмиз”… 
Аллоҳ таолонинг бандани истидрож қилиши шуки, банда ҳар сафар янги гуноҳ қилганда Аллоҳ унга бир неъматни янгилаб беради ва унга истиғфорни унуттиради. Шунда банда қувониш ва кеккайишда ҳаддан ошаверади. Унга неъматлар кетма-кет келаётганидан гуноҳларга шўнғийверади. У ўйлайдики, неъматлар ёғилиши – бунинг Аллоҳга яқинлаштирилганидан. Аслида бу ўз ҳолига ташлаб қўйилиш ва Аллоҳдан узоқлаштирилишдир”.  (Файзулқадийр  1/354).
Гуноҳлар, деганда кўпчилик одамнинг хаёлига дастлаб келадигани ҳаромхўрлик, зино, ўғирлик каби ишлардир. Аммо гуноҳлар чегараси шу ишларнинг ўзи билан тугамайди. Баъзи одам мазкур жиноятларни ҳеч ҳам қилмайди, аммо кибр, ҳасад, ғийбат, ёлғон каби гуноҳи кабиралардан сақланмайди. Мана шундай одам ўзига Аллоҳнинг неъматлари зиёда бўлаётгани сабабини нимадан деб ўйларкин?..
Аллоҳ таоло ҳаммамизга комил ҳидоят ато айласин.
(Давоми бор).