Мушрик ёки кофир кимсани дафн этиш масаласи
Бўлимлар: 26. Жаноза, дафн, қабр
Савол: Мушрик ва кофирларга қабр қазиса, Шариатда мумкинми, йўқми? Шу соҳада иш таклиф қилишаяпти.
Фарҳод.
Жавоб: Уламолар агар мушрик ёки кофир кимсанинг жасадини кўмадиган бошқа одам бўлмаса, зарурат юзасидан кўмиш жоиз, дейишган. Бунга мана бу ҳадисни далил қилишган:
عَنْ عَلِىٍّ رضي الله عنه قَالَ قُلْتُ لِلنَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم إِنَّ عَمَّكَ الشَّيْخَ الضَّالَّ قَدْ مَاتَ. قَالَ: "اذْهَبْ فَوَارِ أَبَاكَ ثُمَّ لاَ تُحْدِثَنَّ شَيْئًا حَتَّى تَأْتِيَنِى". فَذَهَبْتُ فَوَارَيْتُهُ وَجِئْتُهُ فَأَمَرَنِى فَاغْتَسَلْتُ وَدَعَا لِى.(رواه أبو داود والنسائي).
Али разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдим: “Адашган қари амакингиз ўлди”. Расулуллоҳ дедилар: “Бориб, отангни кўм, кейин бирор нарса қилмай тўғри менинг олдимга кел”. Мен бориб, уни кўмдим ва кейин Расулуллоҳнинг олдиларига келдим. У Зот мени ғусл қилишга буюрдилар – ғусл қилдим. Сўнг менинг ҳақимга дуо қилдилар”. (Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).
Аммо бошқа кимса мавжуд экан, мусулмон инсон учун бу иш билан шуғулланиш тўғри келмайди. (Манба: Исламвеб/17239).