Асрора исмининг маъноси нима?

Савол: Асрора деган исмнинг маъноси борми? Илтимос, шу исм ҳақида маълумот беринг.

Мая.
Жавоб: Асрора, деган исм араб тилидаги "асрор" сўзининг ўзгариб кетган кўринишидир. "Асрор" "сирр" сўзининг кўплик шакли бўлиб, сирлар, деган маънони англатади. Арабларда сирнинг кўплигини "асрора", деб айтилмайди. "Асрора", дейиш грамматик хато бўлади.
Маълумки, Асрор ўзбекларда эркаклар исми. Аммо бу арабча калима бўлса ҳам арабларда инсонга Асрор (Сирлар), деб исм қўйилмайди. Асрора, деган исм ҳам бирор эътиборли маъно англатмайди, валлоҳу аълам.